Боткен вилоятининг Сулукта шаҳрида “Адахан” кони қулаб, ичида одамлар қолиб кетган. Воқеа кеча, 23 ноябр куни содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Вазирлик берган маълумотга кўра, тоғ-кон фалокатларидан қутқариш хизмати қутқарувчилари конда 110 метр чуқурликда қолиб кетган 4 кишининг ҳаётини сақлаб қолишди.
Қутқарувчилар ер остида қолиб кетган Сулукта шаҳрининг турғунларига нафас олишга ёрдам бериш учун аввал қувур орқали ҳавони ер остига етказишган. Катта куч билан кўчки қолдиқлари тозаланиб, кончиларни қутқаришга йўл очишди. Улар соат 23:05 да хавфсиз тарзда олиб чиқилди.