Ўш шаҳридаги Қизил-Қишлоқ ҳудудий бошқармасида экин даласидаги ноқонуний қурилишнинг олди олинди. Бу ҳақда мэриядан билдиришди.
Маълумотга кўра, мазкур қишлоқнинг 19 гектар экин даласига номаълум шахслар қум ва шағал тўкиб, қурилиш материалларини олиб келишган. Натижада маҳаллий аҳоли орасида тушунмовчилик келиб чиққан.
Ўш шаҳар мэрининг топширмаси билан тегишли хизматларга жойида текширув ўтказиш ва ҳудудда ноқонуний қурилишнинг олдини олиш бўйича кўрсатма берилган.
Ерга ташланган қум-шағал ва қурилиш материаллари олиб ташланди, ҳудуд тўлиқ тозаланди ва асл ҳолатига келтирилди.