18 ноябрь куни Ўш вилоятида «Тиланчи» деб номланган профилактик рейд бошланди. Бу ҳақда Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда ижтимоий бўлимлар, таълим ва болаларни ҳимоя қилиш хизматлари вакиллари иштирок этмоқда.
Рейднинг асосий мақсади тиланчиликни касбга айлантирган фуқаролар ва болаларни аниқлаш, шунингдек, болаларнинг тиланчиликка мажбурланишининг олдини олишдир.
Бундан ташқари, агар фуқаролар ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтож бўлса, тегишли хизматларга маълумот бериш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.
Милиция ходимлари бозорларда, асосий йўлларнинг чорраҳаларида, масжидларда ва бошқа гавжум жойларда тиланчиларни аниқлайдилар ва тушунтириш ишларини олиб борадилар.
Рейд 19 ноябргача давом этади.