2026 йилги Жаҳон чемпионати: АҚШ ҳукумати виза масалалари бўйича мурожаат қилди

2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати учун чиптага эга бўлган чет элликлар автоматик равишда АҚШга виза олмайдилар. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўйинларга чиптага эга бўлиш консулликда суҳбатга тезроқ навбатга туриш имконини беради.

«Чипта виза эмас. Чемпионатга боришни истаганлар, бошқа барча чет элликлар сингари, тўлиқ текширувдан ўтадилар»,- деди Рубио.

У мухлисларни сўнгги дақиқагача кутмасликка, балки иложи борича тезроқ визага навбатга туришга чақирди. Суҳбатлар одатда ариза топширилгандан 6-8 ҳафта ўтгач ўтказилади.

Шуни таъкидлаш керакки, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июльгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ