Ўш шаҳрида 1-сонли “Жибек” болалар боғчасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
У Э. Алиев кўчасида жойлашган бўлиб, 100 болага мўлжалланган замонавий бино ҳисобланади.
Очилиш маросимида шаҳар мери Женишбек Токторбаев, шаҳар кенгаши раиси Болот Баетов, ота-оналар ва тарбиячилар иштирок этишди.
Янги бино болалар учун барча қулайликлар билан жиҳозланган.
Ҳудудда ўйин майдончаси ва дам олиш жойлари қурилган.
Ушбу болалар боғчасининг эски биноси 100 йил олдин қурилган.
Шуни таъкидлаш жоизки, машҳур ёзувчи Чингиз Айтматов ҳам ушбу боғчада тарбияланган.