Президент Садир Жапаров Мисрга расмий ташриф буюрди

Бугун, 4 ноябр куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Миср Араб Республикасига Президенти Абдул Фаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан расмий ташриф буюрди.

Давлат раҳбарининг самолёти Қоҳира халқаро аэропортига қўнди.

Садир Жапаровни Миср Араб Республикаси Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Муҳаммад Айман Ашур ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Аэропортда Қирғизистон ва Миср давлат байроқлари кўтарилди, гилам тўшалди ва фахрий қоровул саф тортилди.

Расмий ташриф доирасида Садир Жапаров ва Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий ўртасида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича юқори даражадаги музокаралар, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар бўйича фикр алмашиш режалаштирилган.

Иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, энергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган бўлиб, улар Қирғизистон-Миср муносабатларини янада ривожлантириш учун асос яратади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ