9 ой ичида алимент тўлашдан бўйин товлаган 1322 киши қидирувга берилди

Жорий йилнинг январ ва сентябр ойлари оралиғида алимент тўлашдан бўйин товлаган 1322 киши қидирувга берилди.Бу ҳақда Суд ижрочилари хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу даврда алимент ундириш бўйича 1160 та иш қўзғатилган. Бундан ташқари, молия муассасалари ва бухгалтерия бўлимларига 1771 та ҳужжат юборилган.

Ушбу чоралар алимент тўлашдан бўйин товлаган фуқаролар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ