ЕХҲТ Қирғизистондаги сайловга 330 кузатувчи юборади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Тинчтик Шайназаров Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент Ассамблеяси қисқа муддатли кузатув миссияси координатори Клод Хааген билан учрашди.

Учрашувда Жогорку Кенеш депутатларини муддатидан олдин сайловга тайёрлаш ва халқаро кузатувчилар билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

МСК раисининг сўзларига кўра, ЕХҲТ Қирғизистондаги сайлов жараёнига 330 кузатувчи юборишни режалаштирмоқда.

У шунингдек, масофавий овоз бериш ускуналари тўрт марта муваффақиятли синовдан ўтказилганини ва чет элда яшовчи қирғиз фуқаролари учун имкониятларни кенгайтиришини таъкидлади.

ЕХҲТ вакили Клод Хааген янги сайлов тизими ва унинг иш механизмига қизиқиш билдирди, шунингдек, қисқа сайловолди ташвиқоти даври билан боғлиқ масалаларни кўтарди.

Учрашувда гендер тенглиги масаласи муҳокама қилинди ва янги парламентда аёллар ва эркакларнинг иштироки мувозанатли бўлиши таъкидланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ