Қорасувда йирик миқдордаги ўғирликда гумон қилинувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан билдиришди.
Маълумотга кўра, 2025 йил 8 октябр куни 1962 йилда туғилган Э.М. исмли фуқаро Қорасув туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.
Унда у 2025 йил 5-6 октябр кунлари номаълум шахс унинг уйидан яширинча 195 000 сом нақд пул ва заргарлик буюмларини (узуклар, занжирлар, сирғалар, билагузуклар ва бошқалар) ўғирлаганини маълум қилган.
Натижада ариза берувчига 1 406 000 сом миқдорида моддий зарар етказилган.
Тўпланган материаллар асосида ҚР Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ўғирлик) бўйича жиноий ишлар қўзғатилди ва тезкор-тергов чоралари кўрилди.
Қораскв ҳудудий милиция бошқармаси Жиноят қидирув бўлими томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 1998 йилда туғилган А.Ж. исмли фуқаро жиноятда гумон қилинувчи сифатида қўлга олиниб, туман суди томонидан ҳибсга олинди.
Тергов давомида гумонланувчи А.Ж. ўзининг жиноий фаолиятини тан олди
Ҳозирда гумонланувчининг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.