2009 йилда туғилган ўзганлик Муслима Адахамова қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, 2025 йил 15 октябр куни Ўзган тумани ички ишлар бўлимига Ўзган туманида яшовчи, 1988-йилда туғилган А.Н. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилган.
Унда жорий йилнинг 13 октябр куни унинг 2009 йил 22 майда туғилган қизи Адахамова Муслима Шерзатовна Ўзган шаҳридаги уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Мазкур факт бўйича тўпланган материаллар Ўзган туман ИИБ электрон ахборот журналига расмийлаштирилиб, тезкор-қидирув тадбирлари бошланди.
Кийимлари: қора рангдаги рўмол, қора жинси шим, жигарранг кўйлак, оқ кроссовка, қўлда оқ сумка.
Ўзига хос хусусиятлари: бўйи 160-165 см., озғин тана, оқ ранг, қошлари ва кўзлари қорамтир, сочлари калта.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бедарак йўқолган шахс 2009-йил 22-майда туғилган Адаҳамова Муслима Шерзатовна ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
тел.: 03233 5-06-36, 0550 98 98 16, 0776 61 25 25, 0777 11 63 93.