Қирғизистон фуқаролари дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида овоз беришлари мумкин

Марказий сайлов комиссияси хорижда овоз беришни ташкил этиш учун 71 сайлов участкасини очиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу қарор чет элда яшаётган ва саёҳат қилаётган Қирғизистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.

Сайлов участкалари Россия, Туркия, Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Италия, Германия, Хитой, БАА каби давлатларда очилади. Шунингдек, Саудия Арабистонидан Мўғулистонгача бўлган қатор бошқа мамлакатларда ҳам битта сайлов участкаси бўлади.

Тўлиқ рўйхат билан МСК расмий сайтида танишиш мумкин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ