Хитойдан олиб келинаётган 25 тонна картошка мамлакатга киритилмади. Бу ҳақда Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, “Иркештам” назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган фитосанитария назорати вақтида маҳсулотларга ҳамроҳлик қилувчи сертификат талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.
Натижада умумий оғирлиги 25 150 кг бўлган картошка ортилган автомашина ортга қайтарилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, бу қарор “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун ва ЕОИИ комиссиясининг 318-сонли қарори асосида қабул қилинган.
Текширув “Иркештам” карантин фитосанитария назорати пункти ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилди.