Ўш шаҳар прокуратураси томонидан 2025 йил 30 ноябрга белгиланган Жогорку Кенеш депутатларининг навбатдан ташқари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этилишини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди.
Унда сайловга давлат ва муниципал хизматчилар ҳамда маъмурий ресурсларнинг аралашувига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, ҳудудий сайлов комиссияси вакили бу гал сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайлов участкаларининг чегаралари ҳақида етарлича маълумот берди.
Учрашувда шаҳардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, муассаса ва корхона ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари, ҳудудий ва участка сайлов комиссиялари раислари иштирок этди.