Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатлари учун навбатдан ташқари сайловда иштирок этиш ниятини билдирган ва ариза берганлар сони 229 нафарга етди.Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
МСК маълумотларига кўра, фуқаролардан аризаларни қабул қилиш 30 октябрда тўхтайди.
Эслатиб ўтамиз, Жогорку Кенеш депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 30 ноябр куни бўлиб ўтади.Сайловда иштирок этувчи номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 10 ноябрдан бошланади.