Садир Жапаров Тожикистонга амалий ташриф билан келди

Президент Садир Жапаров бугун, 9 октябр куни амалий ташриф билан Тожикистонда бўлди. Давлат раҳбари ташрифи Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарининг самолёти Душанбедаги халқаро аэропортга қўнди, уни Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Аэропортда МДҲга аъзо давлатларнинг байроқлари кўтарилиб, қизил гилам йўлланди, фахрий қоровул саф тортди.

Садир Жапаров ташриф доирасида “Марказий Осиё-Россия” иккинчи саммити ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Бундан ташқари, МДҲ ва Марказий Осиё-Россия форматларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ