Ўш мэрияси “Ақ-Буура” дам олиш масканига эгалик ҳуқуқининг ноқонуний ўтказилишини текширмоқда

Ўш шаҳридаги “Ақ-Буура” дам олиш маскани ҳудудидаги 16 минг квадрат метр ер участкаси ноқонуний равишда хусусий мулкка ўтиб кетган.

Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, 2004 йилда ер участкаси фуқарога 15 йилга вақтинчалик фойдаланишга берилган, бироқ бир йилдан сўнг хусусий мулкка ўтган. Кейинчалик, участка бир неча марта сотилган.

Шаҳар мэриясининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги вақтда ушбу ҳудуддаги ерларнинг ўртача қиймати 5,74 миллион долларни ташкил этади. Бироқ бу пуллар шаҳар хазинасига тушмаган.

Шунингдек, қонунда Оқ бура дарёсининг 50 метрлик сув қўриқхона ҳудуди хусусий мулкка берилмаслиги, дам олиш маскани остидан канализация қувури ўтиши белгилаб қўйилган.

Ҳозирда шаҳар мэрияси томонидан ер участкасини муниципал мулкка қайтариш ва сув қўриқ ҳудудини бўшатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Дам олиш масканида фаолият юритувчи томонларга бошқа ер участкаларини бериш таклиф қилинмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ