Ўшда ноқонуний тош майдалаш жойи ёпилди

Ўш шаҳрида ноқонуний фаолият юритаётган тош майдалагич иши тўхтатилди. Бу ҳақда Қурилиш, архитектура, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хабар берди.

Вазирлик ҳузуридаги Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармасининг Ўш вилояти бошқармаси томонидан ноқонуний қурилиш объектлари текшируви ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида Новқат тумани Бел қишлоғида маҳаллий фуқаро тегишли рухсатномасиз тош майдалагичлар билан шуғулланаётгани аниқланди.

Департамент томонидан аҳолига рухсатсиз эгаллаб олган ер майдонларини бўшатиш бўйича огоҳлантириш берилди, иш тўхтатилди, тош майдалагичлар мусодара қилинди.

Қурилиш соҳасида тартибни мустаҳкамлаш мақсадида Ўш вилояти бошқармаси томонидан ўтказилаётган текширувлар доимий равишда давом эттирилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ