Новқатда текширув вақтида фуқаролардан 4 дона ўқотар қурол олинди

Милиция Новқат туманида “Арсенал” номли профилактика тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, милиция ходимлари томонидан рўйхатга олинган овчиларнинг қуроллари, уларни сақлаш шароитлари, қурол олиб юришга рухсат берилган муассасалардаги қуроллар текширилган.

Текширув натижасида жами 4 дона ўқотар қурол туман ИИБга олиб қўйилди. Улардан бири ноқонуний сақланган, бири ўз ихтиёри билан топширилган, икки нафарининг эгалари вафот этганлиги аниқланди.

Шунингдек, сақлаш ва қайта расмийлаштириш қоидаларини бузган беш нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома тузилиб, ҳар бирига 15 минг сомдан жарима солинган.

Муассаса фуқароларга ноқонуний сақланаётган қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддаларни ихтиёрий равишда топширса, жиноий жавобгарликдан озод этилишини эслатиб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга чақиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ