5 октябрь куни Ўш шаҳрининг 3025 йиллиги ҳамда Алимбек датка таваллудининг 225 йиллиги катта тантана билан нишонланди.
Президент Садир Жапаров иштирокида марказий майдонда 95 метрлик байроқ устунга мамлакат байроғи кўтарилди.

Бундан ташқари, шаҳарда бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди.

Байрам муносабати билан А.Суюмбаев номидаги марказий стадионда таниқли эстрада юлдузлари иштирокида катта гала-концерт бўлиб ўтди.
Ўш шаҳрининг 3025 йиллик юбилейга қўшни Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Хитой Халқ Республикасидан делегациялар келди.
Махсус тадбирда Чимкент, Тараз, Новосибирск, Ростов-на-Дон, Ярославл, Наманган ва Андижон шаҳарлари ҳокимлари ва муниципал муассасалар вакиллари ҳамда Қирғизистоннинг қатор шаҳарлари ҳокимлари иштирок этди.
Мехмонлар Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев ва шаҳар аҳолисини муҳим юбилей билан табриклаб, ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.
Шунингдек, Ўш шаҳри билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, қардошлик муносабатларини мустаҳкамлаш ниятида эканликларини билдирдилар.
Тадбир давомида байрам совғалари топширилиб, дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари яна мустаҳкамланди.