АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги АҚШдан ўз ихтиёри билан чиқиб, ўз мамлакатига қайтишга тайёр бўлган ҳар бир ўсмир мигрантга 2500 доллар тўлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” ABC News хабар қилганини ёзди.
Маълумотга кўра, тўловлар 14 ёшдан юқори бўлган ҳамроҳсиз вояга етмаганлар учун мўлжалланган. Таклиф Қочқинларни жойлаштириш бўйича идорада сақланаётган мексикаликларга ёки вояга етмаганларга тааллуқли эмаслиги айтилди.
Жорий йилнинг бошида АҚШ ҳукумати вояга етган ноқонуний муҳожирларга ўз мамлакатига ихтиёри билан қайтиб кетиши учун 1000 доллардан таклиф қилган.