Ўшда автомобилни ўзбошимчалик билан бошқарган ҳайдовчи 75 минг сом жаримага тортилди

Кеча тунда Ўш шаҳрида содир бўлган ЙТҲдан сўнг қочиб кетган ҳайдовчи ички ишлар органлари томонидан топилиб, жавобгарликка тортилди.

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, икки автомобил иштирокидаги ЙТҲдан сўнг ҳайдовчилардан бири воқеа жойидан қочиб кетган.

Кейинроқ машина Ўш вилояти ҳудудидан топилиб, жарима майдончасига тўхтатилган.

Текширув давомида автомашинанинг давлат рақамлари бошқа автомашиналарга тегишли эканлиги ҳам аниқланди. Натижада ҳайдовчи Жиноят-процессуал кодексига асосан жами 75 минг сом жаримага тортилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ