Ўш вилоятининг Қорасув туманида ер участкаларини ноқонуний сотиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ички ишлар органларига 1984 йилда туғилган маҳаллий фуқаро мурожаат қилиб, 2021 йилда Савай қишлоқ ҳукуматида яшовчи 1991 йилда туғилган икки нафар ер участкаси учун 170 минг сом пул олиб, тегишли ҳужжатларни тўлдирмасдан алдаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан “фирибгарлик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ишлари бошлаб юборилган.
Кўрилган чоралар натижасида 1991 йилда туғилган маҳаллий Кенгашнинг собиқ депутати гумонланувчи сифатида ушланиб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.
Ҳозирда ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.