Ўшда махсус хизматларга йўл бермаган ҳайдовчилар 10 минг сом жаримага тортилди

Ўшда махсус хизматларга йўл бермаган ҳайдовчилар 10 минг сом жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Транспорт фаолиятини лицензиялаш ва техник назорат қилиш гуруҳи ходимлари томонидан ўтказилган “Маяк” рейди доирасида ёнғин-қутқарув хизмати автомашиналарига рухсат бермаган, қоидабузарлик содир этган ҳар бир ҳайдовчига 10 минг сом миқдорида жарима солинди.

Маълумотларга кўра, 2 кун давомида 57 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилган. Муассаса рейд тадбирлари давом этишини қайд этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ