Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси 2026 йилги Ҳаж зиёрати учун тўловларни қабул қилишни тўхтатганини маълум қилди.
Муфтийликнинг маълум қилишича, Қирғизистонда анъанавий тарзда 2026 йилги Ҳаж зиёрати учун 6000 га яқин жой ажратилган. Улардан 2000 га яқин Қирғизистон фуқаролари 2025 йилда навбатга қўшилган. Шу боис квота тўлиқ тўлдирилиб, тўловлар тўхтатилди.