Парламент ўз-ўзини тарқатиб юбориш масаласи кўриб чиқилади

7-чақириқ Жогорку Кенешнинг ўзини-ўзи тарқатиб юбориш масаласи эртага, 23-сентябрь куни қўмита йиғинида кўриб чиқилади.

Парламентнинг Конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва Регламенти қўмитаси йиғилишида “Қирғизистон Республикаси 7-чақириқ Жогорку Кенешнинг ўзини-ўзи тарқатиб юбориш тўғрисидаги таклифи” кун тартибига киритилди.

Мазкур масала юзасидан депутат Улан Примов маъруза қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ