Қорасув тумани Социализм қишлоғида барпо этилаётган сутни қайта ишлаш цехи қурилиши кўздан кечирилди.
Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан маълум қилишларича, текшириш чоғида мазкур цехни қуришнинг техник регламентлари, қурилиш меъёрлари, қоидалари ҳамда бир қатор тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Натижада, қурилиш ишларини олиб бораётган “Ала-Тоо Амир” МЧЖга нисбатан далолатнома тузилиб, 200 минг сом жарима ундирилди.
“Бугунги кунда корхона томонидан қурилишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
Қурилиш вазирлиги қурилиш ишларини олиб боришда қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтади.