Ҳар йили Таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” республика танловида бу йил 118 нафар номзод иштирок этади.
Бошқарма маълумотларига кўра, бу йилги танлов Қирғизистоннинг барча вилоятлари ҳамда Бишкек ва Ўш шаҳарларидан келган умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчилар ўртасида ўтказилмоқда. Ҳаммаси бўлиб 118 нафар энг яхши ўқитувчилар 18 номинация бўйича беллашадилар.
Танловнинг якуний босқичи 2025 йилнинг 22-24 сентябр кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Финал иштирокчилари ўзларининг касбий маҳоратлари, ижодий қобилиятлари ва замонавий таълим усулларидан фойдаланиш тажрибасини намойиш этадилар.
Мазкур танлов мамлакатимиз таълим тизимидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини янада юксалтиришга хизмат қилади.