Аравонда маҳаллий соф “Береке” минерал суви ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Аравон туманидаги хусусий тадбиркор “Береке” кичик корхонасини очиб, соф минерал сув ишлаб чиқармоқда.
Корхонада барча зарур замонавий техник жиҳозлар мавжуд бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни санитария ва сифат талабларига тўлиқ жавоб беради.