Жогорку Кенешнинг Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва Регламенти қўмитасининг йиғилишида “Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Жалолобод шаҳрини Манас шаҳри деб қайта номлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси уч ўқишда кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Мажлисда маъруза қилган Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича давлат агентлиги директори Худойберген Базарбаев қонун лойиҳаси Жалолобод вилоятининг Жалолобод шаҳрини Манас шаҳри деб қайта номлаш мақсадида ишлаб чиқилганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси миллий мафкурани мустаҳкамлаш, Жалолобод шаҳрига тарихий шахс, халқ қаҳрамони, қирғиз халқини турли хуружлардан ҳимоя қилган буюк қаҳрамон номини беришга қаратилган.