Қорасувдаги 229 миллион сомлик ғишт заводи давлатга қайтарилди

Қорасув туманидаги 229 миллион сомлик ғишт заводи ва 2,4 гектар ер майдони давлатга қайтарилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қорасув туман прокуратураси томонидан ер қонунчилигининг ижроси юзасидан текширув ўтказилиб, “Манас” (собиқ Наримон) қишлоқ ҳукумати ҳудудида жойлашган 2,4 гектар ер участкаси ноқонуний равишда жисмоний шахсларга сотилганлиги аниқланди.

Прокурор томонидан кўрилган чоралар натижасида “Манас” қишлоқ ҳукумати ҳудудида жойлашган қиймати 229 миллион 750 минг сомлик ғишт заводи 2 минг 475 гектар ер участкаси билан бирга давлатга қайтарилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ