Ўш шаҳридаги Н.Исанов кўчасида 2,6 гектар майдонда замонавий истироҳат боғи барпо этилмоқда. Шаҳар раҳбари қаровсиз, фойдаланилмаётган ерлардан аҳоли учун умумий мақсадларда фойдаланиш, яшил ҳудудлар ва дам олиш масканларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.
Шунингдек, Яккалик каналининг сув қўриқхонасини хусусий шахсларнинг тўсиб олган жойларини олиб, қирғоқдан 10 метр узоқликка кўчириш бўйича кўрсатма берди.
Янги майдон ҳудудида қуйидаги иншоотлар қурилади:
• 156 та машинага мўлжалланган уч қаватли автотураргоҳ;
• мини-футбол майдони;
• Замонавий талабларга жавоб берадиган ҳожатхоналар;
• Дам олувчилар учун кафе;
• Асосий кираверишдаги декоратив арка.
Айни пайтда истироҳат боғида ирригация тизимлари ўрнатилиб, пиёдалар учун мўлжалланган йўлакларга тошлар ётқизилмоқда.