Қирғизистонда 12 йиллик таълимга ўтиш концепцияси имзоланди

Вазирлар Маҳкамаси 30 октябрдаги 654-сон қарори билан Қирғизистоннинг 12 йиллик умумий таълим тизимига ўтиш концепциясини тасдиқлади. Бу ҳақда Таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Концепциядаги асосий фикрлар:

Мактабни битирадиган ўқувчининг ёши ўзгармайди. Фақат нолинчи синф 1-синфга алмаштирилади, болалар 6 ёшдан мактабга боришни бошлайдилар.
Янги тузилма аста-секин кириб келади. 2021 йилдан 2025 йилгача тайёргарлик босқичи бўлиб, бу даврда ўқитувчилар малакасини ошириш, таълим стандартлари ва дастурлари ишлаб чиқилади, мактаб инфратузилмаси янгиланади.

2025-2026 ўқув йилида 5,5-6 ёшли болалар 1-синфга бора бошлайди. Болалар боғчалари ва мактабларда «Наристе» дастури бўйича ўқитилганлар 2-синфга борадилар.

Бир бола фақат битта синфга ўтиши мумкин. Икки марта сакраш деган нарса йўқ. Қирғизистон таълимнинг 11-курсига шу тарзда ўтган бўлса, энди биз 12 йилликка ҳам шундай ўтамиз.

12 йиллик таълимга ўтиш 2025/26 ўқув йилидан 2027/28 ўқув йилига қадар амалга оширилади.

12 йиллик таълимни тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳнома 2027/2028 йилдан бошлаб берилади.

Шунда 2019 йилда туғилганлар 6 ёшдан мактабга боради (синфдан синфга сакраб ўтмайди) ва 12 йил ўқийди. Улар мактабни 2036-2037 ўқув йилида тамомлайди

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ