Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон давлат ташрифи билан Қирғизистонга келади. 5 ноябр куни у Бишкекка келади, деди давлат раҳбари маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев.
“Бўлажак ташриф доирасида Қирғизистон Республикаси ва Туркия раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари, шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик бўйича олий кенгашнинг олтинчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Томонлар Қирғизистон-Туркия ҳамкорлигининг кенг кўламли масалаларини муҳокама қиладилар. Ташриф якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ва давлатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Шунингдек, 6 ноябрь куни Туркия Республикаси Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади”, — дейилади хабарда.