31 октябрь куни Ўш вилоятининг Новқат туманида узунлиги 6 километр бўлган 4 чизиқли йўл реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди.
Ваколатхона хабарига кўра, тадбирда Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, МХДҚ раиси Камчибек Ташиев, Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев, Транспорт ва коммуникациялар вазири Абсатар Сиргабаев ва маҳаллий раҳбарлар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.
Новқат шаҳридан ўтувчи Ўш – Боткен – Раззаков халқаро автомобил йўли 4 қаторли бўлиб, суғориш, ёритиш, яшил зона ва пиёдалар йўлакларини қуриш ишлари 80 фоизга бажарилди. Қолганлари 10 ноябргача якунланади.
Қурилиш ишларида 50 га яқин махсус техника ишлаган.
Қайд этиш жоизки, Қиркўл-Сой кўпригини реконструкция қилиш ишлари 80 фоизга бажарилиб, 10 ноябрга қадар фойдаланишга топширилса, 43 километрлик Чили-Сой кўприги ва 63 километрлик Абшир-Сой кўприги тўлиқ қуриб битказилди.