Божхона раҳбари тизим Матраимов одамларидан тозаланганини иддао қилди

Аввалроқ, коррупцияда айбдор деб топилган божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга алоқадор 92 нафар давлат хизматчиси ва ўғрибоши Қамчи Колбоевга алоқадор 60 нафар давлат хизматчиси аниқланган ва аксарияти ишдан бўшатилган эди. 

Қирғизистон Божхона хизмати раиси Самат Исабеков божхона тизимида шаклланган коррупцион схемага тўлиқ барҳам берилганини, аммо унинг элементлари ҳамон сақланиб қолаётганини айтди.

6 декабрь куни Бишкекда божхона хизматининг 11 ойлик фаолияти ҳақида ҳисобот берган Исабековнинг иддао қилишича, тизимда аввалгидек бир оилага боғланган клан тузилмаси йўқ қилинган.

Аввалроқ, коррупцияда айбдор деб топилган божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга алоқадор 92 нафар давлат хизматчиси ва ўғрибоши Қамчи Колбоевга алоқадор 60 нафар давлат хизматчиси аниқланган ва аксарияти ишдан бўшатилган эди.

Райимбек Матраимов 2021 йилда коррупция айбланиб, ишдан бўшатилган. У ўз айбига иқрор бўлиб, давлатга 2 миллиард сом тўлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ