Қирғизистонда яна 38 киши тожливирусга чалинди

Сўнги бир сутка давомида Қирғизистонда 38 нафар инсон тожливирусга чалинган. Уларнинг 15 нафари Норин вилоятида қайд қилинган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди.

Беморларнинг энг кўпи Норин вилоятида 15 киши, Бишкекда 14, Жалолобод вилоятида 4, Чуй вилоятида 4 (уларнинг икки нафари Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан қайтганлар) шунингдек Ўш шаҳридан бир нафар бемор қайд қилинди.

Сўнги бир сутка давомида 9 бемор даволаниб чиққан.

2020 йилнинг 14 май ҳолатига кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1082тага етган. Улардан 12 нафари вафот этган, 735таси эса соғайган.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ