Ўшда пиёдалар учун қурилган кўприкдаги ёриқлар бўйича қурувчилар нима дейди?  

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳрида пиёдалар учун қурилган кўприкдаги ёриқнинг видеоси тарқалмоқда. Видео муаллифи одамларни мазкур жойдан ўтишда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

Ўш мэриясининг капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Шумқарбек Пайзиев, яқинда қурилган кўприкдаги ёриқ ҳақида маълумот бериб, фуқароларни ваҳима қилмасликка чақирган.

“Бу деформация чоки (шов) деб аталади. У кўприкнинг тўртта жойида бўлади. Лойиҳага кўра, бу норма. Бетоннинг ҳаммаси тенг қўйилса, зилзила бўлганида кўприк тенг силжийди ва ёрилиб кетади. Шунинг учун, ер силкинганда, тўрттаси бошқача ишлаши керак. Бу норма”,  дейди Пайзиев.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам мазкур кўприкнинг бир тарафидаги бетон ерга оқиб тушиб, жамоатчилик тарафидан танқид қилинган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ