Ўшдаги кўк-бўру турниридан сўнг тўрт эркакни калтаклаган гумонланувчилар қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари, калтаклашда гумон қилинган тўрт нафар шахсни қўлга олди.

Талас вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 1 сентабрга ўтар кечаси Ватсапп мессенжерида тўрт нафар калтакланган эркак тасвирланган видео тарқалган. Бунга Қирғизистон Мустақиллиги байрами муносабати билан Ўш вилоятида ташкил этилган кўк-бўру турниридан кейинги тартибсизликлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Калтаклаганлар болларни Ўшга бора олмайсизлар, деб қўрқитишган.

Мазкур ҳолат Талас вилояти ИИБ томонидан қайд этилган. Манас туманидаги Чўн-Капка ўтказиш пунктидан Ўтмўк довонигача бўлган автомобил йўлида назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилган.

Текширув давомида жиноятни содир этишда гумон қилинган шахслар аниқланган. Улар Талас вилоятида яшовчи 1995-йилда туғилган М. Н. уулу, Р. Б., К. Ш. уулу, А. А., Р. Б. ва ҳибсга олинган.

Калтакланган шахслар Ўш вилояти яшовчилари бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали “Волксваген Голф” русумли автомашинада уйларига кетаётгани маълум бўлди.

Воқеа бўйича Қирғизистон Жиноят кодексининг 330-моддаси «Ирқий, этник, миллий, диний, минтақалараро адоватни (нифоқни) қўзғатиш» моддалари бўйича иш очилган.. Экспертиза тайинланиб, тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Ўш шаҳридаги “Тўлўйкўн” номли ипподромда кўк-бўру бўйича президент турнири бўлиб ўтган. Финалда “Интимоқ” (Талас) жамоаси “Дўстук” (Ўш) жамоасини мағлуб этган. Ҳакамликка рози бўлмаган маҳаллий томошабинлар майдонга югуриб чиқишиб, тартибсизликлар бошланган. Президент Садир Жапаров турнирнинг фахрий меҳмони бўлиб, томошабинларнинг норозилигига гувоҳ бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ