Қирғизистон ТИВ вазири русларга оммавий фуқаролик берилаётганига изоҳ берди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев DW нашрига берган интервьюсида Қирғизистон Республикаси президентининг россияликларга Қирғизистон фуқаролигини бергани ҳақидаги масалага изоҳ берди.

“Кўпчилик Қирғизистонга қайтмоқда. Булар Россияда бир муддат яшаган русийзабон фуқароларимиз. Аммо улар у ерда сафарбар қилинаётгани боис кўпчилик Қирғизистонга қайтиб келмоқда. Кўпчилик фуқароликка мурожаат қилди ва бу ерда биз рад эта олмаймиз”, деб жавоб берди вазир.

Савол берган журналист мамлакат фуқаролигини олган, Твер вилоятининг собиқ губернатори Дмитрий Зеленин қирғизистонлик бўлмаганини мисол келтирди.

Бунга жавобан Кулубоев бу одамлар Қирғизистонга оиласи билан келиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётганини айтиб, расмийлар миллатига кўра уларни фуқароликдан маҳрум қила олмаслигини таъкидлади.

“Агар у Қирғизистон фуқароси бўлишни истаса, нега бўлмасин? Бизда бор-йўғи етти миллион аҳоли бор. Биз ҳозир жуда катта лойиҳаларни бошлаяпмиз. Бизда ишчи кучи етишмайди. Илтимос, юртимиз фуқароси бўлинг!”, деди вазир.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Ғарб санкциялари қўлланилганидан кейин руслар орасида Қирғизистон фуқаролигига талаб кучайган. Жорий йилнинг март ойида президент фармонлари ўрганилгач, Россиянинг ўнлаб таниқли амалдорлари ва йирик тадбиркорлари Қирғизистон фуқаролигини олгани маълум бўлди.

Май ойида «Хроники» тергов лойиҳаси Қирғизистон паспортини олган россияликларнинг янги рўйхатини тақдим этди. Улар орасида Россияда жуда таниқли одамлар – Давлат Думаси депутатининг оиласи, маҳаллий кенгашлар депутатлари, спортчилар ва тадбиркорлар бор эди.

Август ойида президентнинг Қирғизистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонлари махфий экани маълум бўлди. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эдил Байсалов бундай рўйхатлар бошқа мамлакатларда ҳам эълон қилинмаслигини айтиб, “шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳурмат қилиниши керак”, деди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ