Қирғизистон ЛГБТ тарғиботини тақиқлади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Болаларнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни имзолади, унда “ноанъанавий” жинсий алоқани тарғиб қилишни тақиқлаш ҳақида сўз боради.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида айтилади.

Ҳужжатга кўра, агар маълумотларда оилавий ва анъанавий ижтимоий қадриятларни инкор этиш белгилари бўлса ёки қариндошларга ҳурматсизликни шакллантирса, болалар учун ҳам зарарли ҳисобланади.

Бундан ташқари, қонун болаларни ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, қимор ўйнаш, фоҳишалик ёки тиланчилик қилишга ундашни тақиқлайди.

Бошқа тақиқлар орасида «ноқонуний хатти-ҳаракатларни оқлаш», беҳаё сўзлар, порнография, одамлар ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик киради.

Аввалроқ сиёсатшунос Медет Тюлегенов Kloop билан суҳбатда Қирғизистонда Россия қонунларини кўчириш жараёни кетаётганини, бироқ Қирғизистоннинг ЛГБТ тарғиботига оид қонуни Россиядагидек кенг қамровли эмаслигини айтган эди. Нашрнинг қайд этишича, сўнгги йилларда республикада сиёсий рақибларни қоралаш ва обрўсизлантириш учун гей мавзулар кўп қўлланилган.

Бу Қирғизистон расмийларининг биринчи бундай қарори эмас. Июнь ойида Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам ўз фуқаролари, ҳам хорижликларнинг шахсий маълумотларини алмашиш бўйича келишувни ратификация қилишди. Бунгача россиялик мухолифатчилар Бишкекда видеокузатув ва юзни таниш тизими туфайли ҳибсга олинган, бир қанчаси ноқонуний равишда Россия расмийларига топширилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ