Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Хитой компаниялари консорциуми Қозарман ГЭС каскадини қуриш бўйича келишиб олди.
Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, «Иссиқкўл-2023» халқаро иқтисодий форуми доирасида ўзаро англашув меморандуми ва инвестиция битими имзоланди. Консорциум таркибига Green Gold Energy, China Railway 20 Bureau Co Ltd ва owerChina Northwest Engineering Corporation Limited кирди.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятининг Тўғуз-Торуз туманида қурилиши режалаштирилган Қозарман каскадининг умумий қуввати 1160 МВтга етади ва у Ала-Бугинская ГЭС (600 МВт), Қора-Булунг ГЭС-1 ва Қора-Булунг ГЭС-2 (мос равишда 149 ва 163 МВт), шунингдек Тоғуз-Тороуз ГЭСларидан (248 МВт) иборат бўлади.
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш 1 сентябрда, қурилиш ишлари эса 2024 йил 1 декабрда бошланиб, 2030 йилгача якунланиши кутилмоқда.
Лойиҳа амалга оширилса, ГЭС каскади республикадаги энг кучли гидротехник иншоотлардан бирига айланиши мумкин. Мамлакатдаги энг йирик ишлаётган Тўқтўғул ГЭСининг қуввати 1260 МВт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Республикаси Президенти фармони имзолаган эди, унга кўра энергетика соҳасида 1 августдан бошлаб фавқулодда ҳолат жорий этилади, унинг давомида Энергетика вазирлиги тегишли ер участкалари билан ишлаш бўйича кенг ваколатларга эга бўлади. Шу тариқа бошқарма томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорларга шарт-шароит яратиш режалаштирилган.