Қирғизистон Олий суди собиқ Бош вазир Сапар Исаковга нисбатан ишни қайта кўриб чиқади

Қирғизистон Олий суди собиқ Бош вазир Сапар Исаковнинг коррупцияда айбланиб, узоқ муддатга қамалгани билан боғлиқ барча ҳукмларни бекор қилди. Сиёсатчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши қайта кўриб чиқилади, деб ёзади 24.kg Олий суд матбуот хизматига таяниб. Шу тариқа, жорий йил 29 апрель куни республика олий суд органи Бош прокуратура ва адвокатнинг Исаковга нисбатан жиноят ишини «янги очилган ҳолатлар туфайли» қайта кўриб…

Батафсил...

Садир Жапаров бир қатор тайинловларни амалга оширди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 15 май куни бир қатор тайинловларни амалга оширди. Бунгача мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида ишлаб келган Марат Иманқулов Давлат котиби этиб тайинланди. Унинг янги лавозимдаги ўтмишдоши Суюнбек Қосмамбетов ўша куни бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилганди. Қосмамбетов ижтимоий тармоқларда ёши туфайли ишдан кетганини тушунтирди — у 8 апрель куни 65 ёшга тўлган. Қирғизистон Мудофаа вазири…

Батафсил...

Президент Кенесарихон мавзуси атрофидаги провокацияларга берилмасликка чақирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров қозоқ хони Кенесари ҳақидаги видео юзасидан мурожаат қилиб, қирғиз ва қозоқ халқларини адоват қўзғашга қаратилган провокацияларга берилмасликка чақирди. Жапаров Facebookдаги (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) постида қирғизлар ва қозоқларнинг тарихий яқинлигини таъкидлаб, уларни чуқур оилавий ва маданий ришталар боғлаганини эслатиб ўтди. Президент икки халқ тарихида оғир дамлар бўлганини, жумладан, 19…

Батафсил...

“Элчихона ёрдам бермаяпти”. Бишкекда ўзбекистонлик талаба комада ётибди

Бишкекда таҳсил олаётган ўзбекистонлик 25 яшар Азиза Гулмуродова 40 кундан зиёд вақтдан бери комада ётибди. Уни университет яқинида машина уриб юборган. Онаси – Дилафруз Каримованинг айтишича, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасига бир неча бор мурожаат қилган, аммо ҳанузгача ҳеч қандай ёрдам берилмаган. Қизи шифохонада оғир аҳволда ётар экан, ўзи эса бир ярим ойдан буён Бишкек кўчаларида сарсон. Воқеа бўйича милиция жиноят ишини…

Батафсил...

Собиқ депутат МХДҚ ходимлари томонидан қийноқларга солингани ва калтакланганини даъво қилди

Жогорку Кенеш (Қирғизистон парламенти) собиқ депутати Султанбай Айжигитов ва унинг рафиқаси Гулзат Жўлдошова 30 апрель куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари уларни қийноқларга солгани ва шафқатсизларча муносабатда бўлганини даъво қилиб, мамлакат президенти Садир Жапаров ва Бош прокурорга расмий баёнот билан чиқишди. Баёнотдан парчалар ижтимоий тармоқларда журналист Лейла Саралаева томонидан чоп этилган. Мурожаатда Айжигитов Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси терговчиси Тенир…

Батафсил...

Қирғизистон матбуот эркинлиги индексида 24 поғона пастлади, минтақанинг учта давлати кўтарилди

«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилотининг 2025 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексида Қирғизистон 24 поғона пастга тушиб кетган ва ҳозирда 180 та мавжуд давлат орасида 144-ўринни эгаллаган. Ташкилотнинг қайд этишича, авваллари нисбатан сўз ва матбуот эркинлиги билан Марказий Осиё давлатлари орасида ажралиб турган Қирғизистонда ҳозир матбуотга босим кучаймоқда. Ҳукумат анъанавий оммавий ахборот воситаларини назорат қилади ва хусусий нашрларга таъсир ўтказишга ҳаракат…

Батафсил...
1 2 3