Наманганлик 22 ёшли фуқаро Telegram тармоғи орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилишда гумонланади ва ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг телефонини текшириш учун олиб қўяди. Бундан хавфсираган айбланувчи Фарғона орқали Қирғизистонга қочиб кетишга уринганида ушланди. ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида интернет тармоғи орқали ақидапарастлик ғоялари сингдирилган материалларни тарқатиш билан шуғулланган шахс фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот…
Батафсил...Kun: 19.05.2022
Қирғизистонда Асман шаҳрининг қурилиш майдони ўзгарди
Иссиқкўл вилоятида Асман шаҳри қурилиши режалаштирилган жой ўзгартирилди. Бу ҳақда Озодликка Президент ҳузуридаги Инвестиция агентлиги директори Равшанбек Собиров маълум қилди. «Қурилиш режалаштирилган ҳудуд биосфера зонасига киритилган. Шундай қилиб, биз уни 10 километрга кўчирдик. Маълум бўлишича, ҳозир бу жой Тўру-Айғир қишлоқ ҳукумати билан Тамчи аэропорти оралиғида, аэропортга 10-12 километр яқинроқда жойлашган», — деди Собиров. Унинг қўшимча қилишича, бўлажак шаҳарнинг майдони ўзгаришсиз…
Батафсил...Қишлоқ мактабининг шифти ўпирилиб тушди, ўқитувчи ва уч ўқувчи касалхонага ётқизилди
Жалолобод вилояти Чотқол тумани Тераксой қишлоғидаги Амирабек Чимканаев номидаги 18- ўрта мактаб шифти дарс пайтида қулаб тушди. Бу пайтда синфда 16 ўқувчи бўлган. Воқеа ортидан уларнинг барчаси касалхонага олиб борилган. Текширувдан сўнг бир ўқитувчи ва уч ўқувчи касалхонага ётқизилди. Қолганларига эса текширувдан сўнг уйларига кетишга рухсат берилди. Воқеа 17 май кундузги соат 12 лар чамасида юз берган. Мактаб директори Сарақан…
Батафсил...Қирғизистонда 111 та хусусий тиббиёт муассасаси ёпилади
Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш талабларига жавоб бермайдиган 111 та хусусий тиббиёт муассасаси ёпилишини маълум қилди. Апрель ойида вазирлик тузган комиссия томонидан 370 хусусий тиббиёт ташкилоти текширувдан ўтказилди. Текширув давомида «лицензиясиз ва манзили лицензияга тўғри келмайдиган фаолият юритиш фактлари» аниқланиб, улар асосида 111 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолиятини тугатиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди. Шунингдек, инфекция назорати стандартларига жавоб бермайдиган 148…
Батафсил...