Қирғизистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё Кубогидаги иштирокини тамомлади

Қирғизистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги учта ўйиннинг барчасида мағлубиятга учради ва турнирни тарк этди. Қирғизистонликлар биринчи марта U-23 Осиё Кубогига йўлланма олгандилар, аммо турнир муваффақиятсиз якунланди. Биринчи турда Қирғизистон мезбон Саудия Арабистонига 0:1 ҳисобида ютқазди. Муҳим лаҳза Арсен Шаршенбековнинг биринчи бўлим ўрталарида майдондан четлатилиши бўлди. Қирғизистон деярли бутун ўйин давомида ҳимояланди: дарвозабон Нурланбек Курманбеков ҳатто пенальтини…

Батафсил...

Спорт агентлиги натижаларни эълон қилиб, Aйпери Медет қизи ва Омар Ливазани йилнинг энг яхши спортчилари деб топди.

Спорт агентлиги натижаларни эълон қилиб, Aйпери Медет қизи ва Омар Ливазани йилнинг энг яхши спортчилари деб топди. Aйпери жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, Токио Олимпиадаси иштирокчиси. Ливаза бокс бўйича жаҳон чемпионати финалига чиққан ва кумуш медални қўлга киритган биринчи қирғизистонлик боксчидир.

Батафсил...

Бирлашган араб амирликларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кикбокс бўйича Ахрор Розибаев ғалаба қозонди

Бирлашган араб амирликларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кикбокс бўйича Ахрор Розибаев ғалаба қозонди. У 60 килограм вазн тоифасида беллашиб, финалда қозоғистонлик кикбоксчи билан курашда 2:1 очко билан чемпионликни қўлга киритиб, Қирғизистон байроғини ҳилпиратди. Чемпионат доирасида 5 та жангда рақиблари (Вьетнам, Эрон, Ўзбекистон, Туркия) билан кураш олиб бориб, барчасини мағлубиятга учратди. Ватандошимизни ғалаба билан табриклаймиз.

Батафсил...

Хорватиялик футбол афсонаси Қирғизистон терма жамоасига мураббийлик қилиши мумкин

8 декабрь куни Бишкекдаги Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) биносида таниқли хорватиялик мураббий Роберт Просинечки бошчилигидаги Хорватия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚФИ матбуот хизмати хабар берди. ҚФИ вакили сифатида учрашувда биринчи вице-президент Нурдин Букуев, бош котиб Медербек Сидиков ва техник директор Дайнис Казакевич иштирок этди. Просинечкидан ташқари, Бишкекка Словакиянинг «Нитра», Хорватиянинг «Интер Запрешич», Италиянинг «Лечче» ва Англиянинг «Ипсвич»…

Батафсил...

Қирғизистон ёшлар жамоасининг украиналик мураббийи «Мурас Юнайтед» футбол клубига бош мураббий этиб тайинланди

Қирғизистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи ва украина-бразилиялик мутахассис Эдмар Лаcерда 24 ноябрдан Манас (собиқ Жалолобод) футбол клуби «Мурас Юнайтед»ни бошқарадиган бўлди. Клуб Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ва Қирғизистон футбол иттифоқи раҳбари Камчибек Ташиев билан боғлиқ. Лаcерда ўйинчиларга нисбатан қўпол сўзлар ишлатгани учун ишдан бўшатилган украиналик Сергей Пучков ўрнини эгаллади. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Эдмар ёшлар терма…

Батафсил...

Ўшдаги стадионнинг 27 сотих ери хусусийлаштирилиб кетган

Ўш шаҳридаги А. Суюнбаев номли марказий стадионнинг 27 сотих ери хусусийлаштирилиб кетган. Ҳозирда ушбу ер участкасини қайтариб олиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда мэриядан билдиришди. Маълумотга кўра, Ўшдаги марказий стадионнинг шарқий қисмида жойлашган 27 сотих ер участкаси бир вақтлар стадион базаси бўлган. 2003 йилгача бу ҳудудда Ўш вилоят жисмоний тарбия давлат ишхонаси жойлашган ва фаолият юритган. 2003 йилда юқорида тилга…

Батафсил...

Акжол Махмудов олтин медални қўлга киритди

Акжол Махмудов Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Ислом Бирлиги ўйинларида олтин медални қўлга киритди. У юнон-рум кураши бўйича 77 кг вазн тоифасида гиламга чиқди ва мусобақани 1/8 финалдан бошлади. Қирғизистонлик курашчи аввал тунислик спортчини, кейин эса мисрлик курашчини муваффақиятли мағлуб этди. Ярим финалда у Қатарлик эронлик спортчига қарши баҳс олиб борди ва кескин курашда ғалаба қозонди. Финалда Махмудов яна бир эронлик…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон янги хоккей турнирини ташкил қилди

Қирғизистон ва Ўзбекистон хоккей федерациялари янги клуб турнирини ташкил қилди, бу ҳақда «Фарғона» нашрига маълум бўлди. Дастлаб тўртта клуб иштирок этиши режалаштирилган эди — ҳар бир мамлакатдан иккитадан, жумладан, Тошкентнинг «Ҳумо» ва Самарқанднинг «Шердор» клублари. Турнир шу йилнинг ноябрь ойида бошланиши режалаштирилган эди. Кейинчалик Қирғизистон хоккей федерацияси вице-президенти Элзар Болотбеков мусобақа Ўзбекистон очиқ чемпионати деб номланишини ва иштирокчилар сони бештага…

Батафсил...

Қирғизистоннинг «Мурас Юнайтед» жамоаси Марказий Осиёнинг Чақирув лигаси плей-офф босқичига чиққан ягона клуби бўлди

нал, учинчи раундга тўрт очко билан киришди, аммо Қирғизистон Қувайтга нисбатан тўплар фарқи бўйича устунликка эга бўлиб, жадвалда етакчилик қилди ва унга дуранг ҳам етарли эди. Бироқ, ҳисобни меҳмонлар очишди, Ивуала 21-дақиқада гол урди. «Мурас Юнайтед» 55-дақиқада Шарбел Гомес туфайли ҳисобни тенглаштирди. Мухлислар бошқа голни кўришмади. Ўйин охирида қирғиз клубининг муваффақияти салютлар билан нишонланди. «Мурас Юнайтед» Чақирув лигаси чорак финалида…

Батафсил...

Қирғизистон терма жамоаси Ўш шаҳрида Россия ва Эрон терма жамоалари билан ўйнайди

Қирғизистон ёшлар футбол терма жамоаси (U-23) халқаро турнирда иштирок этади. Турнир 12-18 ноябр кунлари Ўш шаҳрида бўлиб ўтади, унда Баҳрайн, Эрон, Қирғизистон ва Россия ёшлар жамоалари иштирок этади. Хабарларга кўра, Россияни турнирда 21 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоа ҳимоя қилади. Қирғизистон U -23 терма жамоаси 2026 йил январ ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.

Батафсил...

ОФК U-17 кубоги саралаши: Қирғизистон аёллар терма жамоаси Ўзбекистонни мағлуб этди

Қирғизистон U-17 футбол бўйича аёллар терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Айни дамда Бишкекда Қирғизистон терма жамоаси иштирок этаётган саралаш мусобақаси давом этмоқда ва учта жамоа ўзаро куч синашмоқда. 15 октябр куни Қирғизистон терма жамоаси саралаш босқичининг иккинчи босқичида ўзбекистонлик U -17 терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашув 2:1 ҳисобида Қирғизистон жамоаси фойдасига ҳал бўлди.…

Батафсил...

Футбол бўйича Қирғизистон олий лигасидаги жамоалар сони ўн олтитага қадар кенгайтирилади

2026 йилги мавсумда Қирғизистон олий футбол лигасидаги жамоалар сони 14 тадан 16 тага кўпаяди. Бу ҳақдаги қарор Қирғизистон футбол иттифоқи ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинди, деб хабар беради ҚФИ матбуот хизмати. Клублар сонини кенгайтириш учун футбол чемпионати регламентига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Премьер-лиганинг жорий мавсумида охирги ўринни эгаллаган жамоани қуйи лигага тушириш қоидаси, шунингдек, Премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллаган жамоа ва…

Батафсил...

Қирғизистонлик мутахассис илк бор немис клубида мураббийлик қилади

Қирғизистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Виктор Майер футболдаги фаолиятини якунлади ва Германиянинг олтинчи тоифадаги «Форвертс» (Нордхорн) клуби бош мураббийи лавозимини эгаллади, деб хабар беради GN нашри. Майер 2023 йил ёзида «Форвертс»га Майкл Вестернинг ўйинчи ёрдамчиси сифатида қўшилганди. Вестер шу йилнинг кузида истеъфога чиқди ва УEФА Pro B+ мураббийлик лицензиясини тугатган Майер ушбу лавозимни эгаллади. Қирғизистонлик мураббий қўл остида ўзининг илк…

Батафсил...

«Қирғизистон — менинг футбол ватаним»

Қирғизистон футболи афсонаси Эдгар Бернхардт терма жамоа ва «Бишкек Сити» даги фаолияти ҳақида гапириб берди. Эдгар Бернхардт — қирғиз футболининг ҳақиқий афсонаси. Футболчи Германияда улғайганига қарамай, ватанига бўлган муҳаббатини сақлаб қололган. У миллий терма жамоа сафида 40 дан ортиқ ўйин ўтказган, Қирғизистон клубларида тўп сурган, икки марта мамлакат чемпиони бўлган, янги «Бишкек Сити» жамоасини ташкил этишда иштирок этган ҳамда футболчи…

Батафсил...

Қирғизистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўзбекистон Суперлигасидаги дебютини ўтказди

Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Эржан Тўкотаев Ўзбекистоннинг «Андижон» клуби билан шартнома имзолади ва янги жамоасидаги илк учрашувида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Тўкотаев ўтган ҳафтада «Андижон» сафига қўшилди. Футболчининг клуб билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади ва узайтирилиши мумкин. «Фарғона» хабарига кўра, ёз бошидан буён футболчига Ўзбекистондан бир қанча таклифлар бўлган, бироқ унинг агентлари Европа чемпионатларида йўл излаган. Шу боис «Андижон»…

Батафсил...

Жоэл Кожо Ўшнинг «Алай» клубидан қандай қочиб кетганини гапириб берди

2017 йили Ўшнинг «Алай» футбол клуби раҳбарияти жамоанинг энг яхши тўпурари, ганалик форвард, ҳозирда Қирғизистон терма жамоаси етакчиларидан бири ва Фарғонанинг «Нефтчи» клуби футболчиси Жоэл Кожо клубни алмаштирмаслиги учун унинг паспорти олиб қўйган. Футболчи алдов йўли билан ҳужжатларни қайтариб олган ва мамлакатдан қочишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Кожонинг ўзи YouTubeдаги Lights Podcast каналига берган интервьюсида гапириб берди. 2017 йили Жоэл…

Батафсил...

Литва клуби ўз мураббийининг Қирғизистондаги «ишлари»дан бехабар бўлган

Литванинг «Шяуляй» клуби ўзининг бош мураббийи, латвиялик мутахассис Дайнис Казакевич Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) техник директори лавозимига тайинланганидан хабари бўлмаган. Бу ҳақда Sportas.lt хабар берди. 15 июль куни ҚФИ матбуот хизмати Даинис Казакевичнинг техник директор лавозимига тайинланганини расман эълон қилди. «Қирғизистон футбол иттифоқи тарихида биринчи марта бу лавозимга халқаро мутахассис тайинланди. Бу бизнинг мамлакатда футбол индустриясини тизимли ва сифатли ривожлантириш…

Батафсил...

Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Эрондан Ўзбекистонга қайтади

Футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Жоэл Кожо Эроннинг «Эстеғлол» клубидан Фарғонанинг «Нефтчи» клубига ўтади. Бу ҳақда журналист Жалолиддин Қобилжонов хабар берди. Журналистнинг ёзишича, «Нефтчи» Кожони мавсум охиригача ижарага олади. Футболчи Қаршининг «Насаф» клубига ўтиши мумкинлиги аввалроқ хабар қилинганди. «Фарғона» маълумотига кўра, «Эстеғлол» билан қолиш варианти кўриб чиқилмаган. Клубда катта ўзгаришлар юз бермоқда ва улар қирғизистонлик билан ҳисоблашмаяпти. Эслатиб…

Батафсил...

ҚФИ Қамчибек Ташиевнинг футбол клублари акцияларига эга экани ҳақидаги маълумотларни рад этди

Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) ҚФИ раҳбари ва Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг Словакиянинг «Тренчин» футбол клубидаги улушлари ҳамда бошқа жамоаларнинг қимматли қоғозларига эга экани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда спорт ташкилотининг Телеграм-каналида эълон қилинган баёнотда сўз юритилади. Аввалроқ Словакия ОАВлари Ташиев «Тренчин» клуби акцияларининг 10 фоизини сотиб олгани ҳақида хабар берган эди. ФК директори Роберт Рибничек…

Батафсил...

Қирғизистоннинг энг қадим футбол клуби хусусийлаштирилади

Қирғизистоннинг энг қадим футбол клуби «Алга» «Капитал банк» мулкига айланади. Бу ҳақда спорт эксперти Тенгелбес Мусаев хабар берди. Мусаев сўзларига кўра, яқин вақт ичида хусусийлаштириш амалга оширилади. Айни пайтда клуб муниципал муассаса мақомига эга ва давлат бюджети ва Бишкек мэрияси томонидан молиялаштирилади. Мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлади. Жамоани Қирғизистон терма жамоасининг собиқ устози, россиялик мутахассис Максим Лисицин бошқариши кутилмоқда. Қайд…

Батафсил...
1 2 3 4 … 7