Қирғизистон ва Қозоғистон чегарадан товарларни эркин олиб ўтиш чораларини кўришга келишиб олди

Қирғизистон ва Қозоғистон товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олди. Икки давлат Қозоғистон билан чегарада юк машиналарининг навбатларини қисқартириш ниятида. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, Қозоғистон электрон ҳисоб-фактуралар мавжуд бўлган ва бошқа ЕОИИ мамлакатларига товарлар транзити бўлган тақдирда юк машиналарини текширув ҳамда назоратдан ўтказмасликка келишиб олган. Шу билан бирга, Қирғизистон томони юк машиналарининг электрон ҳужжатларисиз кетишига йўл…

Батафсил...

Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги мобил телефонларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим жорий қилмайди

Қирғизистон Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги (РРВ) алоқа воситаларини 700 сўм (тахминан 8 доллар) миқдорида пуллик рўйхатдан ўтказишни жорий қилишни режалаштирмаяпти. Департаментда таъкидланганидек, оммавий ахборот воситаларида РРВ томонидан жамоатчилик муҳокамасига киритилган тегишли қонун лойиҳаси нотўғри талқин қилинган. «Электр ва почта алоқаси тўғрисида»ги ва «Қирғизистон Республикасининг лицензиялаш ва рухсат бериш тизими тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, алоқа воситалари, яъни барча мобил телефонлар…

Батафсил...

Қирғизистон Россиянинг мамлакатда биологик лаборатория яратиш таклифини рад этди

Россия Қирғизистон ҳудудида BSL-3 даражадаги биологик лаборатория қуриш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди, бироқ Қирғизистон томони лойиҳани амалга оширишга қарши чиқди. Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, биологик лаборатория яратиш лойиҳаси 14 апрель куни Москвада бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик бўйича Қирғизистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида муҳокама қилинган. Икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари соғлиқни сақлаш…

Батафсил...

Қирғизистонда чегарадаги отишма факти бўйича жиноий иш очилди

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида чегарачилар ўртасида содир бўлган отишма ортидан «Тинчликка қарши жиноятлар» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. Назорат қилувчи орган маълумотларига кўра, идоралараро тергов гуруҳи тузилган. 12 апрель куни кечқурун Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида икки марта отишма содир бўлди. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, қўшни давлат ҳарбий хизматчилари Қирғизистон Республикаси…

Батафсил...

9 май куни Бишкекдаги майдонда ҳарбий парад ўтказилмайди

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги 9 май куни Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, шу куни Ғалаба майдонида митинг-реквием, шунингдек, «Ўлмас полк» кортежи ўтказилади. Аввалроқ Қозоғистонда бу йил Ғалаба куни шарафига анъанавий ҳарбий парад ўтказилмаслиги хабар қилинганди. Коронавирус пандемияси сабабли Қирғизистонда 9 май куни олдинги икки йил давомида парадлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилмаган эди.

Батафсил...

Юртнинг асл ўғлон ва қизларининг ҳаёти тарих зарварақларига муҳрланмоқда

Яқин тарих битиклари акс этган «Мозийға қайтиб…» китобининг иккинчи жилди нашрдан чиқди. Китоб муаллифи Одилжон Дадажоновнинг сўзларига кўра, унда тўқсонга яқин таниқли қирғизистонлик ўзбекларнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган бўлиб, тарихий суратлар билан безалган. “Иккинчи китобимиз кўриниши худди биринчиси каби. Ўзгачалиги, китобимизда ҳаёти ва ижоди ёритилган ҳар бир шахснинг иккитадан ортиқ суратлари жойлаштирилган. Биринчи китобда қаҳрамонларнинг фақат биттадан сурати бор эди.…

Батафсил...

2023 йилгача Қирғизистондан Москвага темир йўл орқали йўловчи ташишнинг имкони бўлмайди

Бу ҳақда 12 апрель куни парламентнинг Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш қўмитаси йиғилишида маълум қилинди, деди «Қирғиз Темир Жолу НК» давлат корхонаси бош директори Азамат Сакиев. Унинг таъкидлашича, Россия томони билан музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда ва баъзи шаҳарлар аллақачон юк ташишни тиклашга рухсат берган. “Таҳминан апрель ойининг 20 саналарида транспорт ҳаракатини қайта тиклаймиз. Бишкекдан Самарага рухсат бор, Қозон ва Новосибирск…

Батафсил...

Душанбеда Тожикистон ва Қирғизистон топографик гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди

5-10 апрель кунлари Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг тожик-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. «Дўстлик ва ўзаро англашув руҳида» ўтган учрашув якунида томонлар протокол имзолади. Бирон келишувга эришилганми ёки йўқ, ҳисоботда айтилмаган. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти ҳам навбатдаги учрашув Қирғизистонда ўтказилиши режалаштирилганини хабар қилди. 4 февраль куни Тожикистон…

Батафсил...

Қирғизистон Чегара хизмати юк машиналари тўпланиб қолганини Қозоғистон томони машиналарни секин ўтказаётгани билан изоҳлади

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати Қозоғистон билан чегарада автомашиналар тўпланиб қолгани ҳақида маълумот берди. Агентлик маълумотларига кўра, 11 апрель куни кечқурун “Ак-Тилек-Автодорожний” назорат-ўтказиш пунктида 200 дан ортиқ юк машинаси бўлган. Шу билан бирга, давлат чегарасининг бошқа «Чон-Капка» ва “Чалдовар” назорат-ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг бунчалик кўп тўпланиши кузатилмаган, бироқ шунга қарамай, 20 га яқин автомашинадан иборат навбат қайд…

Батафсил...

Қирғизистон чегараси яқинида қозоқ аскарининг жасади топилди

Қирғизистон Республикаси Чуй вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси (ИИББ) матбуот хизмати хабарига кўра, 10 апрель куни соат 18:00 атрофида Панфилов тумани ИИБ навбатчилик бўлимига тоғлардан 20-25 ёшлардаги эркакнинг жасади топилган ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган тезкор-тергов гуруҳи белбоғ билан ўзини тошга осган ёш аскарнинг жасадини топди. Воқеа юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, 2003 йилда туғилган марҳум…

Батафсил...

Қирғизистонда 2010 йилги апрель воқеаларини инқилоб ўлароқ ёдга олинди

Лекин тўқсонга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган воқеаларга муносабат бир хил эмас. Бу кун Қирғизистонда расмий давлат байрами сифатида нишонланади ва дам олиш куни ҳисобланади. Шу куни Бишкекда президент Садир Жапаров ва бошқа давлат раҳбарлари иштирокида хотира тадбирлари ўтказилди. Қабул қилинган одатга кўра давлат раҳбари пойтахтдан ўн чақиримча нарида жойлашган “Ата-Бейит” ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Мажмуа Совет даври қатағонлари қурбонлари…

Батафсил...

Европа Иттифоқи Қирғизистон таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 32 миллион евро ажратади

6 апрель куни Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасида таълим соҳасига 32 миллион евро миқдоридаги грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, бу бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурининг учинчи босқичи бўлиб, унинг учун 27 миллион евро ажратилган, қолган 5 миллион евро техник ёрдам кўринишида ажратилади. Таълим ва фан вазирлиги грант «Қирғизистон Республикаси таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича…

Батафсил...

Сайлов якунланди. Қайси партиялар ғалаба қозонди?

Бугун, 11 июл куни Бишкек, Ўш ва Тўқмўқ шаҳар кенгаши депутатлигига қайта сайловлар бўлиб ўтди. Қирғизистон Марказий Сайлов комиссиясига кўра, аҳолининг 30,9 фоизи сайловда қатнашган. Дастлабки маълумотлар бўйича, Бишкек шаҳар кенгашига 6 партия ўтган. Улар, “Эмгек” партияси 18,2 фоиз овоз, “Ата Журт Қирғизистон” 14,04 фоиз, “Ишеним” партияси 12,56 фоиз, “Интимоқ” партияси 10,81 фоиз, “Онугуу Прогресс” партияси 8,15 фоиз ва “Социал…

Батафсил...

Қозоғистон-Қирғизистон парвозлар сони кўпайтирилади

Қозоғистон тўртта давлатга парвозларни кўпайтирмоқчи. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон ёзмоқда.   Маълумотларга кўра, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Украинага бўлган парвозлар кўпайтирилади. Мамлакат саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги халқаро йўналишлар сонини кўпайтириш таклифини қўллаб-қувватлаган.   Унга кўра, Қирғизистонга яна иккита рейс очиш режалаштирилган. Қуйида кўпайтирилган маршрутлар сони:   Туркия (+4 рейс қўшилди), Ўзбекистон (+4 рейс), Қирғизистон (+2 рейс) Украина (+1 рейс).…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга наркотикга қарши курашиш учун 5,2 млн доллар берди

Россия ҳукумати гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш учун Қирғизистонга грант асосида 5,2 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ёрдам 2021-2022 йилларда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматига берилади.    

Батафсил...

Бишкекда «Яндексга» норозилик билдирган ҳайдовчилар митингга чиқди

Бугун, 16-февраль куни Қирғизистонда «Яндекс» такси компаниясининг ишлашига норозилик билдирган ҳайдовчилар Ҳукумат уйи олдида митинг ўтказдилар   «Яндекс»нинг ҳайдовчилари унинг шартлари қийин ва қиммат эканлигини айтишади.   «Нархлар одамлар учун тобора ошиб бормоқда. Ҳайдовчилар кун бўйи ишлаб топадиган пулнинг катта қисмини биз компанияга тўлаймиз. Бугунги яна уларнинг улуши ошди », – деди ҳайдовчилардан бири Руслан Жумашев. Ҳайдовчилар «Яндекс»ни чиқариб юборишни…

Батафсил...

Олмаота-Ўш-Олмаота чартер рейси очилди

Олмаота-Ўш-Олмаота чартер рейси очилди Бу ҳақда Манас халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 16-февраль куни Олмаотадан учган SCA авиакомпаниясининг биринчи самолёти Ўш халқаро аэропортига қўнди.   «Чартер рейси ҳар сешанба куни амалга оширилади. 142 йўловчи биринчи рейсда Ўшдан Олмаотага учиб кетди », – дейилади хабарда.   «Манас» халқаро аэропортида чартер рейсининг очилишини йўловчилар томонидан талаб катта бўлганлиги…

Батафсил...

Жалолободда Қуръон мусобақаси ўтказилди

Бугун, 15-февраль куни Жалолобод вилояти қозиятида Қуръонни тўлиқ ёд олган қорилар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада жами 18 нафар қорилар иштирок этишди. Мусобақани Жалолобод вилояти мусулмонлари қозиси Неъматулла ҳожи Жээнбеков очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.   Ҳошимжонов Мухториддин ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳудудий танлов ғолиби сифатида танланиб, 2021-йилнинг 20-февралида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика финалида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.…

Батафсил...

Сўўрўнбай Жээнбеков рафиқаси билан Қирғизистонга қайтиб келди

Собиқ президент Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистонга қайтиб келди. Маълумотни экс-президентга яқин одамлар тасдиқлашди. Уларнинг сўзларига кўра, Жээнбеков ўтган ҳафта охирида Бишкекка учиб келган. Эслатиб ўтамиз, экс-президент ва унинг рафиқаси кичик ҳаж сафарига бориш учун 2-февраль куни Саудия Арабистонига жўнаб кетишган эди. Маълумотларга кўра, Жээнбеков у ерга Саудия томонининг розилиги билан борган.

Батафсил...

Суд собиқ муфтийни уй қамоғига чиқарди

Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судида собиқ муфтий Мақсатбек Тўқтўмушевнинг эҳтиёт чораси кўриб чиқилди.   Суд қарорига биноан, Мақсатбек Тўқтўмушев тергов тугагунига қадар уй қамоғида бўлади. Бу ҳақда унинг адвокати Ақин Тўқталиев маълум қилди.   Эслатиб ўтамиз, 10-февраль куни собиқ муфтий Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан молиявий айблов билан ҳибсга олинган.      

Батафсил...
1 … 66 67 68 69 70 … 94