Самидин Атабаев Ўш шаҳар мусулмонлари қозиси этиб тайинланди. Тегишли буйруқ муфтий Абдулазиз Зокиров ҳазратлари томонидан имзоланиб, жамоатчиликка тақдим этилди. Самидин Атабаев бунгача Иссиқкўл вилояти мусулмонлари қозиси лавозимида ишлаб келган. Собиқ қози яқинда масжид ва мадрасалардан пул ундиришда гумонланиб ҳибсга олинган эди.
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Шошилинч хабар. Тоғли туманларда сел келиши мумкин
Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 26-27 май кунлари беқарор об-ҳаво ва кутилаётган ғингарчилик туфайли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши, дарёларда сув сатҳи кўтарилиши мумкин. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини муносабати билан тоғлар, дараларда пиёда саёҳат қилишдан, шунингдек, дарё қирғоқлари яқинида ҳордиқ чиқаришдан тийилишни сўрайди. Аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органларидан профилактика чораларини кўриш сўралади Шунингдек,…
Батафсил...Муҳожирлар қайси вилоятларда кўп?
2025 йилнинг биринчи чорагида Қирғизистонга доимий яшаш учун 3,6 минг киши келган бўлса, атиги 0,5 минг киши мамлакатни тарк этган. Бу маълумот Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди. Агентлик маълумотларига кўра, миграциянинг соф ўсиши 3 минг кишини ташкил этди, бу 2024 йилнинг шу даврига (2 минг киши) нисбатан анча юқори. Асосий тенденциялар: Ташқи миграция билан келиш ва кетиш интенсивлиги ортди.…
Батафсил...Қирғизистон-Хитой чегараси вақтинча ёпилади
Қирғизистон-Хитой чегарасидаги “Торугарт” ва “Иркеш-Там” ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилади. Чегара хизмати маълумотларига кўра, назорат-ўтказиш пунктлари Хитойда ўтказиладиган “Аждаҳо қайиқлари” фестивали муносабати билан 31 май куни ёпилади ва 1 июн куни қайта очилади.
Батафсил...6 июндан Бишкек – Балиқчи поезди қатнови тикланади
Дастлаб поездлар жума, шанба ва якшанба кунлари, 7 июлдан 31 августгача эса ҳар куни қатнайди. Поезд “Бишкек-2” бекатидан соат 07:45 да жўнаб, кўл бўйидаги Балиқчи бекатига 12:16 да етиб боради. Чипта нархи: ▪Оддий вагон: болалар учун 73 сом, катталар учун 150 сом ▪Люкс вагон: болалар учун 250 сом, катталар учун 500 сом. ▪VIP вагон: болалар учун 400 сом, катталар учун…
Батафсил...Ўш шаҳрида энг юқори нафақа миқдори 99 минг сомдан ошади
Ўш шаҳридаги энг юқори пенсия миқдори 99 минг сомдан ошади. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарманинг Ўш бўйича ўринбосари Нуркамил Орунбаев маълум қилди. Унга кўра, Ўш шаҳрида 37 минг 830 нафар, ёши бўйича 31 минг 600 нафар, ногиронлиги бўйича 5 минг нафар, боқувчисини йўқотган минг нафардан ортиқ пенсионер бор. Ўшда энг юқори пенсия 99 300 сом бўлса, Ўш ва бутун Қирғизистон бўйлаб…
Батафсил...Мошиналарнинг ён ойналарини қорайтиришга руҳсат берилади
Қирғизистонда 1-июндан бошлаб автотранспорт воситаларининг олд ён ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш кампанияси бошланади. Бу ҳақда Транспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш давлат агентлиги хабар қилди. Белгиланганидек, автомобилларни қорайтиришга рухсатномалар бериш 2025 йилнинг 1-июндан 1-августигача давом этади. “Кўрсатилган муддатда автомобил эгалари 100 000 сом миқдорида бир марталик тўловни амалга ошириш шарти билан 3 йил муддатга ранг бериш учун рухсатнома олишлари мумкин…
Батафсил...Қирғизистонда ноқонуний яшаётган муҳожирлар 10-июнгача мамлакатни тарк этишлари керак
Махсус хизмат раҳбари Камчибек Ташиев бугун ноқонуний миграция бўйича йиғилиш ўтказди. Унга кўра, ҳозирда Қирғизистон ҳудудида беш мингга яқин хорижлик ноқонуний яшаб келмоқда. Уларни жиноий жавобгарликка тортиш, депортация қилиш ва ҳатто жиноий жазога тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мигрантларни таклиф қилган компаниялар ҳам “ўз улушини” олади. Ташиев хорижликлар мамлакатга сайёҳ ёки талаба сифатида кириб келаётганини, лекин бу ерда тартибни бузишини қайд…
Батафсил...AliMetr сайти ишга туширилди
Қирғизистонда алимент ундириш бўйича даъволарни ҳисоблаш ва топшириш бўйича бепул онлайн ёрдамчи ишга тушди. AliMetr веб-сайти алимент ундириш зарурати билан дуч келган, лекин қаердан бошлашни билмайдиганлар учун тузилган. «AliMetr – бу алимент ундириш жараёнини хотиржам ва тушуниб ўтишга ёрдам берадиган сайт. Биз уни одамлар қоғозбозлик, атама ва қўрқувга берилиб кетмасликлари учун яратдик. Бу саросимага тушган, нимадан бошлашни билмаётганлар учун. «Ҳар…
Батафсил...Ўшдаги янги бозор июлда очилади
Бугун, 21 май куни Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев ўзининг навбатдаги эрталабки рейди доирасида тегишли муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда янги қурилган ва фойдаланишга топширилган шаҳар бозорида бўлиб, якунланган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Бундан ташқари, яқин атрофда хусусий инвестор томонидан қурилаётган бозор қурилишини кўздан кечириб, ишни жадаллаштиришни буюрди. 1 июл куни Ўш шаҳридаги (бир кунда тўртта бозор) “Келечек”, “Бексултан”,…
Батафсил...Сентябрдан бошлаб қоидаларни бузган ҳайдовчилар қайта имтиҳондан ўтказилади
Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларни қайта имтиҳондан ўтказиш тартибини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қуйидаги қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларнинг билимини жойида текшириш таклиф этилади: ▪Тақиқланган, носоз транспорт воситасини бошқариш ▪Рақами йўқ ёки яширмоқчи бўлганлар ▪Ваколатли органнинг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги талабини бажармаганлар ▪Эълон қилинган тезлик чегарасидан ошиб кетиш ▪светофорнинг қизил чироғида ёки йўл назоратчиси томонидан тақиқланган…
Батафсил...Ҳаж-2025: Зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 21-май куни парвоз қилади
Бу йилги Ҳаж зиёрати бошланиш арафасида. Ўш-Мадина йўналиши бўйича биринчи рейс 20-21 май кунлари амалга оширилади. Бишкек-Жидда йўналиши бўйича биринчи рейс 24-май куни амалга оширилади ва 29-майгача давом этади. Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Саудия Арабистони қироллиги Қирғизистонга 6060 квота ажратган. Зиёратчиларга 139 нафар ҳожи раҳбарлик қилиши кутилмоқда.
Батафсил...Қирғизистонда суд мажлисларини аудио ва видеога ёзиб олиш мажбурий бўлди
20 май куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ушбу ҳужжат орқали Жиноят-процессуал кодекси ва суд тизимига «видео-конференц-алоқа» ва «трансляция» тушунчалари киритилади. Шунингдек, эндиликда Қирғизистонда суд мажлисининг бориши аудио ва видео воситалар орқали мажбурий тарзда қайд этилади. Агар суд мажлисининг аудио ва видео ёзувлари мавжуд бўлмаса, бу суд қарорини ўзгартириш, қайта кўриб чиқиш ёки…
Батафсил...Қирғизистонда ички ишлар органи собиқ раҳбари Қўлбаев билан алоқадор бўлгани учун ҳибсга олинди
Чуй ва Талас вилоятлари уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг собиқ бошлиғи Талас Бегалиев уюшган жиноий гуруҳга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, Kaktus.Media нашри хабар берди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Бегалиев 2022 йил июлида тергов изоляторида камерадоши томонидан ўлдирилган криминал авторитет Доо Чингиз (Чингиз Жумагулов)нинг «ўкул отаси» бўлган. Жумагулов 2023…
Батафсил...Ўшда Санкт-Петербург шаҳри ҳақида расмлар кўргазмаси очилди
Ўш шаҳридаги Алимбек Датка этно марказида Санкт-Петербургнинг гўзал масканлари ва сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи фотокўргазма очилди. Муниципалитет хабарига кўра, кўргазма Санкт-Петербург ва Ўш шаҳри ўртасида қардошлик муносабатлари ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан ташкил этилган. Очилишда Ўш шаҳар мэри ўринбосари Нурбек Кадиров, Санкт-Петербург халқаро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари Евгений Кассюра бошчилигидаги делегация, маданият арбоблари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирок этди. Кўргазма…
Батафсил...Бишкек мэрияси электросамокат ҳайдовчилари учун қоидалар ишлаб чиқди
Бишкек шаҳар мэрияси шахсий ҳаракатланиш воситалари (электросамокатлар, электроскейтбордлар, гироскутерлар, сегвейлар, моноқўллар ва бошқалар) ҳайдовчилари учун қоидалар ишлаб чиқди. Қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Муниципалитет қуйидаги қоидаларни жорий этишни режалаштирмоқда: 🔹 Фақат велойўлакларда ҳаракатланиш — велойўлаклар йўқ жойларда тротуардан фойдаланиш мумкин; 🔹 Йўлни фақат пиёда кесиб ўтиш; 🔹 Бир электросамокатда фақат бир киши ҳаракатланиши мумкин; 🔹 Ҳимоя шлеми ва тиззабоплар мажбурий;…
Батафсил...Милиция ходимларини видеога олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси маъқулланди
28 ноябрь куни парламент йиғилишида депутатлар деярли бир овоздан милиция ходимларини фото ёки видеога олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди. 61 депутат «тарафдор» бўлди, фақат депутат Дастан Бекешев «қарши» овоз берди. Ҳужжат ташаббускорларидан бири Суюнбек Омурзаков муҳокама вақтида таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот ходимларини видеога олишга тўғридан-тўғри тақиқ қўйилмаган. Унинг айтишича, гап воқеалар мазмунини бузиб кўрсатадиган фото ва видеоларни монтаж қилиш ҳақида…
Батафсил...Россияда қирғизистонликлар камайиб бормоқда
2020 йилда Россияда 596 253 нафар Қирғизистон фуқароси бўлган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 680 599 нафарга етган. Бироқ 2022 йилдан бошлаб пасайиш кузатилди: жорий йилда уларнинг сони 587 минг 89 кишини, 2023 йилда эса 408 минг 448 кишини ташкил этди. 2024 йилнинг биринчи ярмида эса 350 минг 916 киши бор эди. Айни пайтда Россияда Қирғизистоннинг 411 мингдан ортиқ фуқароси…
Батафсил...Сокулукда қирғиз бренди остида автомобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда
Чуй вилоятининг Сокулук туманида маҳаллий бренд остида автомобиллар ишлаб чиқарилувчи завод қурилмоқда. Бу ҳақда «Биринчи Радио» эфирида Иқтисодиёт вазирлиги саноат сиёсати бошқармаси раҳбари Арслан Базиев маълум қилди. Базиевнинг сўзларига кўра, кўплаб қирғизистонликлар республика қачон ўз бренди билан автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлашини сўрашган. «Биз Сокулукда яна бир завод қурмоқдамиз, унинг қурилиши “Jaecoo” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Агар ҳаммаси яхши кетса,…
Батафсил...Мактабларда ноқонуний пул йиғимлари учун жарималарни жорий этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқулланди
27 ноябрда бўлиб ўтган парламент йиғилишида депутатлар «Таълим тўғрисида»ги қонун ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилишди. Ушбу ўзгартишлар мактабларда пул йиғимларини тақиқлашни назарда тутади. Муҳокама вақтида бир қатор депутатлар қонун мактабларда ўқувчилар ота-оналари томонидан кўрсатиладиган ҳомийлик ёрдамини тақиқлаши мумкинлигига эътироз билдиришди. Таълим вазири ўринбосари Надира Жусупбекова депутатларга жавобан қонун билан фақат пул йиғишга…
Батафсил...