«Бексултан» ва «Шоколад» бозорлари 27-июлдан, «Келечек» бозори 31-июлдан кўчирилади. Ўш шаҳрининг марказий қисмида жойлашган бозорларни янги шаҳар бозорига кўчириш ишлари давом этади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди. Масалан, “Бексултан” ва “Шоколад” бозорларига кўчиш бўйича савдогарларга ёзма равишда хабар берилган. Унга кўра, бозор 27 июл куни тўлиқ кўчирилади. Бир йил аввал “Келечек” бозори раҳбариятига савдогарларни кўчириш учун янги…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Хитой Хубэй провинциясидан «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўналиши бўйича биринчи поездни жўнатди
Хитой ҳукумати биринчи марта «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал халқаро юк ташиш йўналиши бўйлаб Хубэй провинциясининг Ухан шаҳридан поезд жўнатди. Шундай қилиб, ХХРнинг яна бир ҳудуди ушбу логистика тармоғига қўшилган ҳолда мамлакатни Марказий Осиё республикалари билан боғлади. Поезд 16 июль куни Уцяшан станциясидан жўнаб кетди, дея хабар беради «Синьхуа» агентлиги. Қайд этилишича, юкларни якуний манзилга етказиш бериш темир йўл ва автомобил йўллари орқали…
Батафсил...Литва клуби ўз мураббийининг Қирғизистондаги «ишлари»дан бехабар бўлган
Литванинг «Шяуляй» клуби ўзининг бош мураббийи, латвиялик мутахассис Дайнис Казакевич Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) техник директори лавозимига тайинланганидан хабари бўлмаган. Бу ҳақда Sportas.lt хабар берди. 15 июль куни ҚФИ матбуот хизмати Даинис Казакевичнинг техник директор лавозимига тайинланганини расман эълон қилди. «Қирғизистон футбол иттифоқи тарихида биринчи марта бу лавозимга халқаро мутахассис тайинланди. Бу бизнинг мамлакатда футбол индустриясини тизимли ва сифатли ривожлантириш…
Батафсил...Ўнлаб чет эл талабалари Қирғизистон олий ўқув юртлари дипломларини ноқонуний олган
Қирғизистонда хорижлик талабаларга ноқонуний равишда диплом бериш схемаси фош этилди. Халқаро тиббиёт университети (ХТУ) ўқитувчилари хорижликлар билан тил бириктириб, пул учун талабаларнинг мамлакатда бўлмаган ҳолатида ҳам ўқув ва баҳолаш ёзувларини қалбакилаштиришган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Akipress. Тергов маълумотларига кўра, сохта ўқишдан сўнг хорижликларга ноқонуний равишда олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломлар…
Батафсил...Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Эрондан Ўзбекистонга қайтади
Футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Жоэл Кожо Эроннинг «Эстеғлол» клубидан Фарғонанинг «Нефтчи» клубига ўтади. Бу ҳақда журналист Жалолиддин Қобилжонов хабар берди. Журналистнинг ёзишича, «Нефтчи» Кожони мавсум охиригача ижарага олади. Футболчи Қаршининг «Насаф» клубига ўтиши мумкинлиги аввалроқ хабар қилинганди. «Фарғона» маълумотига кўра, «Эстеғлол» билан қолиш варианти кўриб чиқилмаган. Клубда катта ўзгаришлар юз бермоқда ва улар қирғизистонлик билан ҳисоблашмаяпти. Эслатиб…
Батафсил...Беш йил ичида туризм соҳаси Қирғизистон бюджетини 1,1 миллиард сомга тўлдирган
Қирғизистонда 2020 йилдан 2024 йилгача туризм соҳасидан солиқ тушумлари олти баравардан ортиқ ўсган ва шу вақт ичида республика бюджетини 1,1 миллиард сомга (12,5 миллион доллар) тўлдирган. Бундай маълумотлар давлат солиқ хизмати томонидан тақдим этилди. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳисобот даврида туризм корхоналаридан тўловлар фақат ошган. Масалан, 2020 йили даромадлар 49,3 миллион сомни (564 минг доллар), бир йилдан сўнг 123,6 миллион (1,4…
Батафсил...Жорий йилнинг беш ойида Қирғизистонга хориждан 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ жўнатилган
Жорий йилнинг январь-май ойларида Қирғизистонга чет элдан пул ўтказмалари оқими 1,22 миллиард долларни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,8 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки статистик маълумотларига таяниб, 24.kg хабар берди. Молиявий ташкилот таҳлилчилари Марказий Осиёнинг ушбу республикасида транзакциялар барқарор ўсиб бораётганини таъкидлашмоқда. Банк ҳисоботига кўра, мамлакатга кириб келаётган маблағлар ички истеъмолни қўллаб-қувватламоқда, бунинг ҳисобидан 2025…
Батафсил...Қирғизистонликларнинг аксарияти мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди
Қирғизистонда мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи фуқаролар улуши ортган. Агар 2022 йил бошида глобал сўров иштирокчиларининг 70 фоизи шундай фикрда бўлган бўлса, жорий йил июнь ойида бу кўрсаткич 90 фоизга ошган. Бу ҳақда Жаҳон банки (ЖБ) томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларидан фойдаланган ҳолда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, гап 2021 йил декабридан бери Жаҳон банки экспертлари томонидан…
Батафсил...Эдил Байсалов: «Яқин 10 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар камида уч баравар ошади»
Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси муовини Эдил Байсаловга кўра, яқин 10 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар камида уч баравар ошади. «Биз тежамкорлик шароитида яшаяпмиз. Биз ҳар бир оила йилига камида бир марта чет элда дам олиш имкониятига эга бўлишини истаймиз. Оналаримиз қишда Таиланд ёки бошқа дунё курортларига боришларини истаймиз. Ҳозир Россия ва Қозоғистонда ҳам бу ҳодисани кўряпмиз. Агар йилига 9-10…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати олий таълим тизимини молиялаштиришни икки баравар камайтирди
2024 йили Қирғизистон ҳукумати таълимга 83,92 миллиард сом (деярли 960 миллион доллар) сарфлаган, бу 2023 йилги харажатлардан деярли фарқ қилмаган, ўшанда тахминан 83,90 миллиард (959,4 миллион доллар) ажратилган. Шу билан бирга, олий таълим тизимига сарфланадиган маблағ икки баробарга қисқарган, деб ёзади «Акчабар» нашри. Шундай қилиб, агар 2023 йили университетлар ғазнадан 11,7 миллиард сом (133,7 миллион доллар) олган бўлса, ўтган йили…
Батафсил...Қирғизистоннинг энг қадим футбол клуби хусусийлаштирилади
Қирғизистоннинг энг қадим футбол клуби «Алга» «Капитал банк» мулкига айланади. Бу ҳақда спорт эксперти Тенгелбес Мусаев хабар берди. Мусаев сўзларига кўра, яқин вақт ичида хусусийлаштириш амалга оширилади. Айни пайтда клуб муниципал муассаса мақомига эга ва давлат бюджети ва Бишкек мэрияси томонидан молиялаштирилади. Мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлади. Жамоани Қирғизистон терма жамоасининг собиқ устози, россиялик мутахассис Максим Лисицин бошқариши кутилмоқда. Қайд…
Батафсил...Жаҳон банки Қирғизистонга бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллардан ортиқ пул ажратди
Жаҳон банки (ЖБ) Қирғизистон ҳукуматига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 101,5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратди. Транзакция «Барқарор ва инклюзив ривожланиш сиёсатини биринчи молиялаштириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилди, деб хабар беради Марказий Осиё республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этилишича, томонлар ўртасида тегишли келишув 8 июль куни тузилган. Ҳужжатни Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Хью Ридделл ва Қирғизистон Молия вазири…
Батафсил...Қамчибек Ташиев Ўш шаҳридаги йирик кўчаларни таъмирлаш ва кенгайтириш ишларини кўздан кечирди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев Волгоград, Мўминова, Уритский, Байтемиров ва Темирязев кўчаларида олиб борилаётган капитал таъмирлаш ва кенгайтириш ишларининг боришини кўздан кечирди. Шаҳар рахбари Женишбек Токторбаев кўчаларнинг аввалги ҳолати ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Батафсил...Хитой компанияси Қирғизистонда қуёш ва шамол электр станцияларини қуради
Хитойнинг Shenzhen Energy Group компанияси Қирғизистонда иккита электр станцияси — қуёш ва шамол электр станциясини қуради. Ҳар бир энергетика иншоотининг қуввати 300 мегаваттни ташкил қилади, деб ёзади Economist.kg Марказий Осиё республикаси президенти ҳузуридаги Миллий инвестиция агентлигига таяниб. Агентликнинг таъкидлашича, Қирғизистон ҳукумати ва Хитой компанияси ўртасида тегишли келишувлар 4 июль куни имзоланган. Тасдиқланган режага кўра, станциялар қурилиши бўйича қурилиш ишлари жорий…
Батафсил...Қирғизистонда исломий молияга қизиқиш кескин ошмоқда
Қирғизистон Миллий банкининг маълум қилишича, жорий йил бошидан буён исломий молияга талаб қарийб 50 фоизга ошган. Миллий банк мутахассисларининг фикрича, аҳоли исломий молиявий ташкилотларнинг шартларини анъанавий банклар ва кредит уюшмаларига нисбатан жозибадорроқ деб ҳисоблайди. Жумладан, 2024 йилда исломий молия ҳажми 10 миллиард сомдан ошиб, 2023 йилга нисбатан 45 фоизга кўпайган. 2025 йил ёзига келиб эса бу кўрсаткич 12,1 миллиард сомга…
Батафсил...Ўш шаҳрида Алишер Навоийнинг қайта таъмирланган ҳайкали очилди
Бугун, 4 июл куни Ўш шаҳридаги истироҳат боғида таъмирланган буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан хабар қилди. Тадбирда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси ва шаҳар аҳолиси иштирок этди. Шаҳар капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Акилбек Шамаевнинг айтишича, ёдгорликни қуриш ва ўрнатиш учун…
Батафсил...Ўш шаҳрида янги замонавий истироҳат боғи барпо этилмоқда
Ўш шаҳридаги Н.Исанов кўчасида 2,6 гектар майдонда замонавий истироҳат боғи барпо этилмоқда. Шаҳар раҳбари қаровсиз, фойдаланилмаётган ерлардан аҳоли учун умумий мақсадларда фойдаланиш, яшил ҳудудлар ва дам олиш масканларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди. Шунингдек, Яккалик каналининг сув қўриқхонасини хусусий шахсларнинг тўсиб олган жойларини олиб, қирғоқдан 10 метр узоқликка кўчириш бўйича кўрсатма берди. Янги майдон ҳудудида қуйидаги…
Батафсил...Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) қурол-яроғ ва ўқ-дорилар савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳи қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда МХДҚ матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, жами тўққиз киши қўлга олинган, улардан иккитаси чегара хизматининг амалдаги ва собиқ ходимлари. Маълум қилинишича, чегара хизмати ходимлари Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги қуролли тўқнашув пайтида РГД-5 гранаталарини ўғирлаб, жиноий гуруҳ аъзоларига сотган.…
Батафсил...Қирғизистон терма жамоасининг собиқ мураббийи Тожикистонда фаолиятини давом эттиради
Россиялик мутахассис Александр Крестинин Тожикистоннинг «Хўжанд» клубини бошқаради. «Фарғона» маълумотига кўра, мураббий ҳозирда Тожикистонда, унинг тайинланиши яқин кунларда эълон қилинади. Ҳамкорлик шартномаси қисқа муддатли — мавсум охиригача, лекин унинг узайтирилиши эҳтимоли катта. Крестинин сўнгги бир ярим йил давомида жамоани бошқарган «Хўжанд» бош мураббийи Рустам Хўжаев ўрнини эгаллайди. Умуман олганда, Хўжаев қисқа танаффуслар билан клуб тизимида етти йил ишлаган. Хўжаев истеъфоси…
Батафсил...Иссиқкўлда мамлакатдаги энг йирик 1900 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилади
Қирғизистон ҳукумати Иссиқкўл вилоятининг Иссиқкўл туманидаги Тору-Айғир-Тамчин қишлоқ аймоғида (қишлоқ округи) 1900 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш ва фойдаланиш бўйича инвестиция келишувини тасдиқлади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Ҳукумат йиғилишида Энергетика вазири Таалайбек Ибраев куз-қиш мавсумида мамлакатда 3-4 миллиард кВт/соатгача электр энергияси етишмаслиги ва бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, янги қуёш…
Батафсил...