Қирғизистон парламентининг тармоқ қўмитаси Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ўтиш тартибини енгиллаштирувчи ҳужжатни маъқуллади. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Артиқбаевнинг маълум қилишича, мазкур ҳужжатга асосан икки давлат фуқаролари чегарадан ID-карта билан ўта олишади. Балоғатга етмаган болалар эса хорижга чиқиш паспорти билан ўтказилади. Мазкур ҳужжат қачондан бошлаб кучга кириши маълум қилинмади. Ҳозирда Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари чегарадан фақат хорижга чиқиш паспорти билан ўта оладилар.…
Батафсил...Bo'lim: Чегара
Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегарада содир бўлган муштлашув билан боғлиқ ҳодисани тергов қилмоқда
Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари чегарадаги воқеадан сўнг учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) чегара хизмати матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, йиғилишда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ҳам иштирок этган. “Музокаралар чоғида томонлар Қирғизистон ва Тожикистон аҳолиси ўртасидаги муштлашув тафсилотларини ўрганиб, провокациялар ва вазият кескинлашувининг олдини олишга келишиб олдилар.…
Батафсил...Боткенда байрам тадбирларини ўтказишга чекловлар жорий этилди
Боткен шаҳар ҳокимияти маҳаллий аҳолига байрам тадбирларини 2023 йил 31 декабргача ўтказишга чекловлар қўйди. Бу ҳақда Боткен шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, байрамларни вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги қарор қирғиз-тожик чегарасида 63 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган сўнгги қуролли можаро билан боғлиқ. “Чекловлар Янги йил байрамлари, 8 март Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Ғалаба куни, Мустақиллик куни, сўнгги қўнғироқ, Халқаро…
Батафсил...«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш 2023 йил апрель ойида якунланади
Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Лойиҳа-қидирув институти Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни 2023 йил апрель ойида якунлашни ваъда қилмоқда. Бу ҳақда 21 ноябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди. У депутатнинг Қирғизистонда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақидаги саволига жавоб берар экан, бу маълумотни тилга олиб, ҳозирда мамлакатдаги…
Батафсил...Садир Жапаров Тожикистон билан чегара бўйича музокараларнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида депутат Адахан Мадумаровнинг танқидига жавоб берар экан, Тожикистон билан чегара бўйича музокараларнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди. «Сиз Торт-Кочо бўйича имзолаган протокол ноқонуний деяпсиз, у билан ҳожатхонага боришингиз мумкин. Лекин бошқа тараф буни қилмайди, улар ҳужжатни қўлларига олиб кўрсатадилар. Мен буни бир неча бор кўрсатганман. Остонада [Россия президенти иштирокидаги] уч томонлама учрашув чоғида ҳам буни кўрсатишди, биз шундай имзолаймиз,…
Батафсил...Ташиев: Ўзбекистонга қўшимча бир сотих ҳам ҳам ер ўтмади
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари Камчибек Ташиев парламентда Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган шартнома лойиҳаси юзасидан тушунтириш берди. Ташиев депутатнинг саволига жавоб берар экан, Кампиробод сув омбори остидаги ерлардан ташқари, Ўзбекистонга бирор қарич ортиқча ер ўтказилмаганини айтди. “Бундан ташқари, бир сотих ҳам, бир гектар ҳам ер қўшнига ўтказилмаган. Бунинг учун…
Батафсил...Бош вазир Арипов депутатларга Қирғизистон билан чегарага оид қонун лойиҳалари бўйича ахборот берди
Ўзбекистон 5 минг гектарга яқин Андижон (Кампиробод) сув омбори учун Қирғизистонга минг гектар ер бермоқда, қолган 4 минг гектар ер майдони собиқ СССР даврида Қирғизистонга Ўзбекистон томонидан компенсация сифатида берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар саволларига жавоб бериш асносида маълум қилди. Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси матбуот хизмати қайдича, душанба куни ҳукумат…
Батафсил...Бишкекда самбо бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Тожикистон терма жамоаси мусобақада иштирок этишдан бош тортди
Қирғизистон пойтахти илк бор самбо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 11—13 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда сайёрамизнинг энг кучли самбистлари – 50 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади, деб хабар беради Халқаро САМБО федерацияси. Мусобақалар учта йўналиш – аёллар спорти, эркаклар спорти ва жанговар самбо бўйича ўтказилади. Турнирда иштирок этиш учун Австралия, Баҳрайн, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венесуэла,…
Батафсил...Ўзбекистонликлар Ўшдаги таксичилар устидан Қирғизистон расмийларига шикоят қилмоқда
Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари Ўш шаҳрида такси ҳайдовчиларининг қилмишларидан Қирғизистон расмийларига шикоят қилди. 2 август куни Телеграм каналларида тарқалган мурожаатда Россиядан Ўшга келаётган Ўзбекистон фуқароларини таксичилар “машинага мажбуран ўтқазиб, 5-6 километр масофани босиб ўтиш учун 500 сом (тахминан 6 доллар) тўлашга мажбурланаётгани айтилади. Аввалроқ ўзбекистонликлар ҳам айрим ҳолларда такси ҳайдовчиларига ҳар бирига 5 минг сомдан тўлашлари кераклигини таъкидлаб, Озодликка мурожаат қилган…
Батафсил...Қирғизистон ва Ўзбекистон янги авто ва ҳаво йўналишларини очиш имкониятларини кўриб чиқмоқда
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Жуманбоев аввалроқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Махкамов билан учрашди. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги транспорт-логистика ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари, хусусан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди. Суҳбат давомида шунингдек, бу борадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидланди. Шунингдек, «Уч-Қўрғон-Дароот-Қўрғон» автомобиль йўлини қуриш ва…
Батафсил...Давстатқўм: Биринчи ярим йилликда саёҳат мақсадида хорижга чиққан ўзбекистонликларнинг қарийб ярми Қирғизистонга келган
Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида 2,1 миллион нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот тарқатди. Қўмита қайдича, 1 июль ҳолатига ўзбекистонликлар саёҳат мақсади билан энг кўп ташриф буюрган мамлакат Қирғизистон бўлиб ҳисобланади – Ўзбекистон билан қўшни бўлган бу ўлкага 1 миллион 30 минг одам чиққан. Ўзбек сайёҳларини қабул қилиш бўйича иккинчи ва учинчи…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни қайта тиклайди
21 июль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чўлпон-Ота шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳар томонлама кўриб чиқиш бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамда Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини фаоллаштиришга келишиб олдилар. “Мамлакатлар раҳбарлари чегарадош ҳудудларда…
Батафсил...MediaHub: «Вагнер» Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини Украинага қарши урушга ёлламоқда
MediaHub журналистик суриштирувлар маркази “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатига Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини ёллаш бошлангани тўғрисида хабар берди. Журналистик суриштирув муаллифларига кўра, ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар Украинадаги урушда Россия тарафида жанг қилиш учун ёлланмоқда. Суриштирувда қайд этилишича, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек ва қирғиз сегментида Россиядаги қўриқчилик фирмаларига ишга таклиф қилинган эълонлар берилмоқда. Эълонларда мазкур фирмалардаги иш ҳақи юз минг рубль экани ва Россияга келиш…
Батафсил...Қирғизистон Ўзбекистондан олиб келинган тарвузларнинг сифатини текширади
Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти девонининг Жалолобод вилояти ҳудудий иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Ирисбек Изабеков маълум қилди. Унга кўра, ветеринария ва фитосанитария хизматлари «Дўстук» назорат-ўтказиш пунктида бу ишларни амалга оширишга киришган. “Фермерлар тарвузлари нархи тушиб кетганидан норози. Айтишларича, бу йил дизель ёқилғиси ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникалари қимматлашган. Улар шу сабаб Ўзбекистондан келаётган тарвузларнинг сифатини текширишимизни сўрашди. Ихтисослашган…
Батафсил...ДХХ чегарада топилган учта туннель ҳақида Қирғизистонга Ўзбекистон томони хабар берганини иддао қилди
Ўзбек-қирғиз чегарасида топилган учта туннель ҳақида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларига Ўзбекистон расмийлари маълумот берганлар. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тарқатилган хабарномада айтилган. Қайд этилишича, Ўзбекистон томони чегарада аниқланган учта ерости йўли ҳақида қўшни давлат расмийларини апрель ойидаёқ хабардор қилган, уларга ерости йўлининг Қирғизистон томонида жойлашган манзиллари ҳамда ташкилотчилари тўғрисида тегишли маълумотларни юбориб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. “Кейинчалик жорий…
Батафсил...Қирғизистондан ўз ватанига экстрадиция қилинган икки тожикистонлик учун жазо енгиллаштирилиши мумкин
Тожикистон Бош прокуратураси Қирғизистонда ҚР Жиноят кодексининг «Тинчликка қарши жиноятлар» ва «Талончилик» моддалари бўйича судланган ушбу давлат фуқаролари Абдурозик Абдуқаҳҳоров ва Асқар Юнусовлар иши бўйича ҳозирча хулоса чиқармаган. «Озоди» радиосининг аноним манбаларга таяниб ёзишича, бош назорат органи яқин кунларда бир қарорга келиши керак. Шу билан бирга, адвокат Жамшед Ёров нашрга берган интервьюсида “халқаро ва ички қонунчиликка мувофиқ Тожикистон прокуратураси ва…
Батафсил...Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” назорат – ўтказиш постидан ўтувчилар сони кунига 17 минг нафардан ошди
Ўзбекистон 10 июндан бошлаб мамлакатга киришда коронавирус билан боғлиқ барча чекловларни бекор қилди. Бунинг ортидан ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” назорат – ўтказиш постидан ўтувчилар сони кунига 17 минг нафардан ошган. Қирғизистон Чегара хизмати расмийларининг айтишича, авваллари ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларигина Қорасув бозорига келувчилар сони кўп бўлгани сабабли 15 минг одам чегарадан ўтар эди. Ҳафтанинг қолган кунлари эса бундан бир неча…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон чегара чизиғи яқинида қишлоқ хўжалиги ишларига рухсат бермасликка қарор қилди
Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараси чизиғи яқинида қишлоқ хўжалиги ишларининг олдини олишга келишиб олди. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати маълумотларига кўра, бу қарор икки давлат чегара вакилларининг 14 июнь куни кечқурун «Қизил-Бел-автодорожний» ўтказиш пунктлари ўртасида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича қабул қилинган. Бундан ташқари, томонлар чегара вакиллари ўринбосарларига бир кун аввал отишма содир бўлган Булоқбоши ҳудудида ташкил…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон бўлинмаларни жанговар позициялардан олиб чиқишга келишиб олдилар
Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти Боткен туманининг Булоқ-Боши ҳудудида 14 июнь куни эрталаб чегарада содир бўлган воқеа юзасидан Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки республиканинг чегарадош вилоятлари ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматининг маълум қилишича, томонлар отишма сабабларини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Булоқ-Боши ҳудудидаги чегарачиларнинг ҳаракатланиш йўналишларини аниқлаштириш, қўшимча кучларни…
Батафсил...Қозоғистон чегара хизмати Қирғизистон билан чегарадаги тирбандлик сабабларига ойдинлик киритди
Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида навбатлар бензин ташувчилар туфайли юзага келади, уларнинг сони ёқилғи-мойлаш материаллари нархидаги катта фарқ туфайли кўпайган. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати маълум қилди. Агентлик ушбу тоифадаги ташувчилар учун чегарани кесиб ўтишда ҳеч қандай чекловлар йўқлигини тушунтирди. Бироқ, бу назорат-ўтказиш пунктларига юкни сезиларли даражада оширади ва транспорт воситаларининг чегара ўтиш жойларига яқин жойда тўпланиши учун зарур шарт-шароитларни…
Батафсил...