Бозор-Қўрғон-Арслонбоб йўлинининг таъмирга мухтож қисмларини таъмирлаш ишлари эрта баҳорда бошланади. Бу ҳақда туман ҳокими Бақит Қўзуев ҳайъат кенгашида маҳаллий ҳокимиятнинг 2021-йилга мўлжалланган режалари тўғрисида сўзлаб бераётганда айтиб ўтди. Унга кўра, бу йил асосий эътибор ички йўлларни таъмирлашга қаратилади. Шунингдек, баҳорда ёнғоқнинг макони бўлган Арслонбобга борадиган йўлдаги чуқурларни таъмирлаш ишлари олиб борилади. Аслида Бозор-Қўрғон-Арслонбоб йўлини реконструкция қилиш ҳукумат даражасида кўтарилмоқда.…
Батафсил...Bo'lim: Жамият
Финпол авиачипта нархларининг асоссиз оширилганлиги юзасидан текширув бошлади
Молия полицияси авиачипта нархларининг асоссиз оширилганлиги юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда. Текширув доирасида Финпол ходимлари пойтахтдаги кассалардан бирида расмий текширув ўтказиш учун Бишкек-Москва йўналиши бўйича 67 800 сомга чипта сотиб олишган. Натижада, туроператор томонидан чипта нархи сунъий равишда оширилганлиги аниқланди. Таъкидланишича, улар чипталарга талаб катта бўлганидан фойдаланиб, авиачипталар нархини ноқонуний равишда қимматлатган. Ушбу факт…
Батафсил...Бишкекдаги икки мактабда COVID юқтириб олганлар қайд қилинди
Бишкекдаги икки мактаб ўқувчиларидан тожливирус аниқланди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар бермоқда. Текширув давомида ўқувчилар вирусни ўз уйларидан юқтириб олганлиги аниқланди. Ҳозирда болалар билан бир синфда ўқиган барча ўқувчилар икки ҳафтага масофадан ўқишга юборилган. Ўқитувчилар ПЦР-тестини топширишга юборилди. «Ҳурматли ота-оналар! Агар сизда уйда тожливирусга чалинганлар бўлса, илтимос, дарҳол мактабга хабар бериб, болани барча текширувлардан сўнггина мактабга юборинг. Албатта, бу…
Батафсил...Мактабдаги рўмолли қизлар: Бозорқўрғонда ўқувчи қизларининг кийими бўйича муаммо яралмоқда
Бозор-Қўрғон туманида ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар мактабга рўмолда юрганликлари учун танбеҳ берилаётгани ҳақидаги хабарларга турли хил муносабат билдирилмоқда. Бу ҳақдаги Турмуш нашри ёзмоқда. Вилоят қозияти ҳуқуқ ҳимоячиси билан таълим бериш вакилларини чақириб, ушбу форма бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳижобли қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақириқлар бошланди. Аввалроқ ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси деб таништирган Қубаничбек Бакиров…
Батафсил...Ўтган йили Қирғизистонда камроқ чақалоқ туғилди
Қирғизистонда 2020-йилда туғилган чақалоқлар сони камайди, ўлим сони эса ошди. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, Қирғизистонда 2020-йилда 158 174 чақалоқ дунёга келган. Бу ўтган йилга нисбатан 15 427 тага кам. Ўтган йили мамлакатда 40156 ўлим қайд этилган бўлса, 2019 йилда 33 295 киши вафот этган. Ўлимлар сони 6861 кишига кўпроқ. Маълумот учун: Фуқаролик ҳолати…
Батафсил...Ўтган йили Қирғизистон тарихидаги энг кўп ўлим қайд этилди
2020-йилда Қирғизистонда мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткичда ўлим қайд этилган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили 40156 киши вафот этган. 1990 йилдан бери Қирғизистонда ўлганлар сони: 1990 йилда – 30 580 киши; 1991 йилда – 30 859 киши; 1992 йилда – 32 163 киши; 1993 йилда – 34513 киши; 1994 йилда – 37 109 киши; 1995 йилда – 36…
Батафсил...2020-йилнинг январь-декабрь ойларида картошка нархи 48 фоизга ўсган
2020-йилнинг январь-декабрь ойларида озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархи 17,6 фоизга ўсди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра нархлар қуйидагича кўтарилган: – саримсоқ – 1,7 фоиз; – ўсимлик мойи – 49 фоиз; – картошка – 48,4 фоиз; – шакар – 31,2 фоиз; – гўшт – 26,3 фоиз; – товуқ тухумлари – 23,6 фоиз; – мевалар – 17,6 фоиз; – ун – 16…
Батафсил...Қирғизистонда эркакларга қараганда аёллар ўқимишлироқ
Ишлаган фуқароларга назар солсак, Қирғизистонда касбий маълумоти бор эркакларга қараганда аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Хусусан, ишлайдиган аёлларнинг 27 фоизи олий маълумотга эга бўлса, эркаклар орасида ўқимшлилари атиги 18 фоизни ташкил қилади. Бу шуни кўрсатадики, аёллар таълим олишга интилмоқда, 2019-2020 ўқув йилида университет талабаларининг 52 фоизини қизлар ташкил этган. Ўрта мактаб ўқувчиларининг 56 фоизини…
Батафсил...Ўзганда қишлоқлар ва кўчаларга ном беришда зиддиятли масалалар мавжуд
Ўзган туманида қишлоқлар ва кўчаларга ном беришда баҳсли масалалар мавжуд. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Ўшдаги вакили Жарасул Абдураимов бўлиб ўтган ҳайъат йиғилишида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу масалани овул ҳукуматлари ва қишлоқ раҳбарлари назорат қилиши керак. “Қишлоқлар ва кўчаларга турли хил номлар қўйманг. Илгари, ер-сувларнинг ёки таниқли бир кишининг номи билан аталган. Энди номаълум шахсларнинг номлари қўйилмоқда. «Мен ном қўяман,…
Батафсил...» Инсульт – бу тўсатдан пайдо бўладиган касаллик»
Инсультга чалинганларининг 80% и иш жойига қайтолмаяпти, атиги 20% и ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда невролог Мақсат Баатиров «Марал» радиосига берган интервюсида айтиб ўтди. Унга кўра, Қирғизистон инсультдан ўлим даражаси бўйича дунёда энг юқори ўринларда туради. Ҳар йили 15000 киши бу касалликка чалинади. Уларнинг 45% вафот этади. Сўнгги пайтларда инсульт касаллиги ёш болаларда тез-тез учрай бошлади. 30 ёшдан 40 ёшгача…
Батафсил...Жамиятнинг Қирғизистон ҳукуматига бўлган ишончи пасайиб кетди
2020-йилнинг иккинчи ярмида аҳолининг Қирғизистон ҳукуматига бўлган ишонч индекси ўтган йилга нисбатан пасайган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Сўровнома декабрь ойида ўтказилган бўлиб, унда 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган 3600 Қирғизистон фуқаролари иштирок этган. Натижада аҳолининг ижро ҳокимияти, Бишкек ва Ўш шаҳар мэриялари, ҳукуматнинг минтақадаги вакиллари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига ишонч кўрсаткичи 25 баллни…
Батафсил...Россияда отасини 300 рубль учун чойнак билан уриб ўлдирган Қирғизистон фуқароси суд қилинди
Россиянинг Белгород вилояти суди 36 ёшли Қирғизистон фуқаросига нисбатан қарор чиқарди. У отасини уриб ўлдирганликда айбланган. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб Россия нашрлари хабар бермоқда. Хабарларга кўра, воқеа 2020-йилнинг 23-ноябрида содир бўлган. «Қирғизистон фуқароси таниши билан ҳордиқ чиқариш учун олиб қўйган 300 рублни йўқотиб қўийб, пенсионер отасидан гумон қилган . Йигит отасини тепиб, темир чойнак билан урган. 70 ёшли…
Батафсил...Депутат ўзини худо деб эълон қилган одамни даволаш кераклигини айтди
Бугун, 21-январь куни Олий Кенгаш мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда депутат Самат Исманов Қирғизистонда ўзини худо деб эълон қилган одамни даволаш кераклигини айтди. “Президент сайлови бўлиб ўтди. Номзодларни кўрдик. Агар насронийлик ва ислом динига назар ташласангиз, битта худо бор, бошқа худо ҳақида ёзув йўқ дейишади. Ҳеч бир пайғамбар 2-3 та худо бўлади деб айтмаган. Аммо бизнинг бир фуқаро барча одамларга…
Батафсил...Москвага Туркия орқали учиш фойдали бўлмоқда
Бугун, 21-январь куни Олий Кенгашнинг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Учрашув давомида депутат Ўсмон Турдумамбетов Москвага Туркия орқали учиш қулайлигини айтди. «Биз 2015-йилдан бери Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзомиз. Бир қатор масалалар Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ҳал қилинмаган. Қирғизистондаги миллионлаб фуқаролар мигрантлар ҳисобига яшамоқда. Ушбу авиабилетнинг нархига ечим топа олмаймиз. Ҳеч бир давлат идораси жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Қандай ҳужжатлар талаб қилишмоқда? Мана…
Батафсил...Аравон туманида гўшт дўкони ва дорихона ёниб кетди
Аравон тумани Юсупов қишлоғида гўшт дўкони ва дорихона ёниб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, воқеа Айдаров кўчасидаги марказий бозорда содир бўлган. Натижада 50 квадрат метр гўшт сотиладиган дўкон ва дорихонанинг 20 квадрат метр томи ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Батафсил...Новқат туманидаги бозорни бошқа жойга кўчириш режалаштирилмоқда
Новқат туманидаги марказий бозорни бошқа ҳудудга кўчириш режалаштирилган. Бу ҳақда туман ҳокими Бақит Марипов ҳайъат йиғилишида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу масала 2021-йилга мўлжалланган асосий режалардан биридир. Мирмаҳмудов номидаги қишлоқ хокимияти томонидан ажратилган 10 гектар ер майдонида логистика маркази қурилади. Ҳозирги Новқат бозори 90 сотих майдонни эгаллайди. Йўловчилар ва ҳайдовчилар учун муаммо бўлган Новқат-Боткен йўлини таъмирлаш режаси…
Батафсил...Жо Байден Қирғизистонга нисбатан виза чекловларини бекор қилди
АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден бир қатор мамлакатлар, жумладан Қирғизистон фуқароларига кириш тақиқларини бекор қилади. Бу ҳақда унинг жамоасига асосланиб РИА Новости хабар берди. Чекловлар илгари Дональд Трамп маъмурияти томонидан жорий қилинган эди. «Байден қарорни бекор қилди, асосан мусулмонлар ва африкалик фуқароларнинг АҚШга киришига рухсат берди ва Давлат департаментига ушбу фуқаролар учун виза тартибини янгилашни буюрди», дейилади баёнотда. …
Батафсил...Ўш шаҳрида синтетик гиёҳванд моддаларнинг катта партияси топилди
Ўш шаҳрида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган катта миқдордаги кимёвий моддаларни ташиш ишларига нуқта қўйилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. 19 январь куни МХДҚ Жиноят кодексининг 269-моддаси 3-қисми (прекурсорларни ноқонуний тайёрлаш) бўйича тергов бошлаган. Натижада, автомобиль юкхонасида 1 тоннадан ортиқ бўлган номаълум суюқлик 42 та қути топилди. Экспертиза натижаларига кўра, топилган суюқлик тахминан 20-21 фоизни ташкил қилган…
Батафсил...Қирғизистонда ота-онаси муҳожир бўлган 85 мингдан ортиқ бола бор
2020-йилда уйма-уй юриш натижаларига кўра ота-онаси мигрант бўлган 85 минг 459 бола аниқланди. Бу ҳақда Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Ализа Сўлтўнбекова бугун парламент йиғилишида айтиб ўтди. Уларнинг 69 минг 530 таси ташқи миграция, 15 929 таси ички миграцияда бўлган. Бундан ташқари, 3 минг 816 бола қариндошлари бўлмаган одамларнинг қарамоғида қолган. “Бола қанчалик яхши тарбияланганидан қатъий назар, агар унинг…
Батафсил...Сузоқлик тадбиркор Қирғизистоннинг ташқи қарзини тўлаш учун 10 миллион сом ўтказди
Сузоқлик тадбиркор Умар Муҳаммедов мамлакатнинг ташқи қарзидан қутулиш учун очилган махсус ҳисоб рақамига 10 миллион сом ўтказди. Сузоқ туманида яшовчи 26 ёшли Умар Муҳаммедов якка тартибда ишлайди. У жорий йилда туманда болалар боғчаси қуришни режалаштирган. Бироқ, мамлакатнинг ташқи қарзи туфайли у қарзни тўлашга ёрдам беришга қарор қилди. «Дадам, оиламиз билан маслаҳатлашиб, қарзни тўлаш учун ўз ҳиссамизни қўшишга қарор…
Батафсил...