АҚШ 8 июль куни Суриянинг “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) гуруҳини хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаришини маълум қилди. Гуруҳ Сурияда 54 йил ҳукмронлик қилган Асад режимини ағдариб ташлаган исёнчиларга бошчилик қилган. Унинг раҳбари Аҳмад Аш-Шаръ эса энди мамлакатнинг вақтинчалик президенти ҳисобланади. ҲТШ, шунингдек, “Ал-Нусра фронти” номи билан ҳам танилган. У 2016 йилда Аш-Шаръ алоқаларни узгунга қадар “Ал-Қоида”нинг Суриядаги филиали бўлган. Маълумот…
Батафсил...Bo'lim: Дунё
Исроил Эронга ҳарбий ҳужум бошлади
13 июнь куни Исроил Эроннинг қатор ядровий ва ҳарбий объектларига ҳужум қилди. «Қўзғалaётган шер операцияси» натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпуси бош қўмондони, Қуролли кучлар Бош штаби раиси¸ Ҳаво мудофааси раҳбари¸ шунингдек, ядро физикаси бўйича олти етакчи олим ўлдирилди. Исроилнинг 13 июнь кунги авиаҳужумлар натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпуси (КСИР) бош қўмондони Ҳусейн Салами, Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари¸ генерал Моҳаммад…
Батафсил...Ашхобод туркман фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаш қарорини «шошилинч қадам» деб ҳисоблади
Туркманистон фуқароларининг АҚШга киришига қисман тақиқ қўйилгани Ашхободда «ўта тушунмовчилик ва хавотир»га сабаб бўлди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган баёнотда сўз юритилади. Ташқи ишлар вазирлиги Америка ҳукумати қарорини кенг кўламдаги, жумладан, миграция сиёсатидаги икки томонлама туркман-америка ҳамкорлиги натижаларини ҳисобга олмаган «шошилинч қадам» деб ҳисоблайди. «Мақоми БМТ Бош Ассамблеяси резолюциялари билан уч марта эътироф этилган нейтрал…
Батафсил...Ўзбекистон Россияга ОМОН ходимларининг мигрантларга нисбатан ҳаракатларини баҳолашни сўраб нота юборди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Россия ТИВга нота йўллаб, унда Москва ОМОНи (Росгвардиянинг махсус бўлинмаси) ходимларининг мигрантлар ётоқхонасига уюштирган қўпол рейдига изоҳ бериш ва куч ишлатар тизим ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Бу ҳақда Ўзбекистон дипломатик маҳкамаси матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўзининг Telegram-каналида хабар берди. Расмийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг россиялик ҳамкасблари билан 10 июнь куни бўлиб ўтган…
Батафсил...Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиёдаги биринчи офиси Тошкентда очилади
Тошкентда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Марказий Осиёдаги биринчи офиси очилади. Ташкилот бош директори Гретель Агилар ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзуси шу бўлди, деб хабар беради Республика Экология вазирлиги матбуот хизмати. Йиғилишда IUCN ваколатхонаси Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) жойлашгани таъкидланди. Бу халқаро тузилма фаолиятига талабалар, ёш олимлар ва…
Батафсил...Россия Давлат Думаси мигрантларга қарши бир қатор қонун лойиҳаларини қабул қилди
Давлат Думаси депутатлари ялпи мажлисда мигрантларга қарши мазмундаги қатор қонун лойиҳаларини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилишди. Ҳужжатлар Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритишни кўзда тутади. Қонун лойиҳаларидан бирига кўра, Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган мигрантлар учун жазо чоралари янада оғирлашади. «Бу [жиноятни ноқонуний мигрант содир этганини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан олиш] ҳукм чиқаришда ноқонуний мигрантларга нисбатан юқори…
Батафсил...Гитлерни «зўр инсон» деб атаган қозоғистонлик аёл икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Рус ва қозоқларни Улуғ Ватан урушида қатнашгани учун ҳақоратлаган, шунингдек, немис сиёсатчиси Адольф Гитлерни «зўр инсон» деб атаган олмаоталик аёл икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бундай қарор Олмаота шаҳар суди томонидан қабул қилинди, деб хабар беради «Мой город» нашри. 40 ёшли Марал Жалелова тайинланган жазони минимал хавфсизлик тизимидаги жазони ижро этиш муассасида ўтайди. Ҳукм қонуний кучга кирмаган ва устидан…
Батафсил...Россияда YouTube очилмай қолди
Июль ойи охирида Давлат думаси депутати Александр Хинштейн “аксилроссия сиёсати” туфайли YouTube иши 70 фоизга секинлашиши мумкинлигига оид тахминлари билан ўртоқлашганди. Россиялик фойдаланувчилар мамлакат ҳудудида YouTube видеохостинги сайти ва мобил иловаси очилмай қолганидан шикоят қилишмоқда. Сбой.рф сервисидаги бу бунга оид хабарлар сони сўнгги соатларда 8 мингтадан ортган. Downdetector Россиянинг Калининграддан Владивостоккача бўлган барча ҳудудларида YouTube’да узилишларга оид шикоятларни қайд этмоқда.…
Батафсил...Бангладеш бош вазири истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди
Бангладеш армияси қўмондони Вокер-уз-Замон сиёсий партиялар лидерлари ва нуфузли ўқитувчилар билан учрашган, шундан сўнг миллатга мурожаат билан чиққан. Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина мамлакатда давом этаётган норозилик чиқишлари манзарасида истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этган. Бу ҳақда Prothom Alo газетаси хабар қилди. Маълумотларга кўра, Ҳасина ҳарбий вертолётда синглиси билан Ҳиндистонга учиб кетган, шундан сўнг намойишчилар севинч ҳайқириқлари билан унинг қароргоҳига бостириб…
Батафсил...“Саидазиз медгородок” 20 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жазо муддатини у умумий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 5 август куни жамоатчиликка “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ва шерикларига оид жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, суд “Саидазиз медгородок”ка 20 йиллик қамоқ жазоси тайин қилган, жазо муддатини у умумий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлган. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 168-моддаси…
Батафсил...Норвегия, Испания ва Ирландия Фаластинни давлат сифатида тан олди
Умуман олганда, БМТга аъзо 193 давлатдан 143 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади. Норвегия Фаластинни давлат сифатида тан олди, қарор 28 майдан кучга киради, деб маълум қилди мамлакат Бош вазири Йонас Гара Стёре. Худди шундай қарорни Ирландия ва Испания ҳам қабул қилди. Бунга жавобан Исроил Ирландия ва Норвегиядаги элчиларни маслаҳатлашувлар учун зудлик билан чақириб олди. Ҳозирги вақтда Европа давлатлари…
Батафсил...Эрон президенти Иброҳим Раисий 23 май куни дафн этилади
Шарқий Озарбайжон вилоятида 19 май куни вертолёт қулаши оқибатида нобуд бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий 23 май куни Машҳад шаҳрида дафн этилади. Бу ҳақда авиаҳалокатда ўлганлар дафнини ташкил қилиш бўйича қўмита раҳбари этиб тайинлаган вице-президент Муҳсин Мансурий маълум қилди. “Оятуллоҳ Раисийнинг дафн маросими пайшанба оқшомида имом Ризо мақбарасида бўлиб ўтади”, дея билдирган Мансурий IRIB телеканали ёйинида. Аввалроқ Эрон ОАВ мамлакатлар расмийларидан олинган…
Батафсил...Эрон президенти ва ҳамроҳлари авиаҳалокатда ҳалок бўлди
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлари 19 май куни тоғли ҳудудда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди дея хабар қилди IRIB ҳамда Mehr агентликлари. “Афсуски, қулаган вертолёт жойи аниқланганидан кейин вертолёт йўловчилари тирик қолганига оид ҳозирча ҳеч қанақа белги йўқ”, деган Коливанд. Бундан ташқари, исми ошкор қилинмаган эронлик мулозим Reuters агентлигига вертолёт қулаш натижасида…
Батафсил...“Крокус”даги терактда айбланганларнинг ҳибс муддати узайтирилди
“Крокус”даги террор хуружи 2024 йилнинг 22 март куни содир бўлган. Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, ҳодиса чоғида камида 144 киши қурбон бўлган. Одамларнинг бир қисмини ҳужумчилар отиб ташлаган, кўпчилик эса ёнғин чоғида ҳалок бўлган. Москванинг Басманний туман суди 16 май куни тергов илтимосномасига кўра “Крокус Сити Холл” концерт залидаги террор хуружига оид жиноят иши бўйича тўрт айбланувчининг ҳибс муддатини узайтирди,…
Батафсил...Москва аэропортларида мингдан зиёд тожикистонлик тутиб турилибди
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва аэропортларида Россияга қонуний йўллар билан киришга уринган мингдан зиёд тожикитсонлик ушлаб турилгани ҳақида маълум қилди. Улар тегишли санитария шарт-шароитисиз сақланаётгани ва иссиқ овқат билан таъминланмаётгани айтилмоқда, дея хабар қилди Озодликнинг тожик хизмати. Вазирлик маълумотига кўра, биргина Внуково аэропортининг вақтинча сақлаш ҳудудида 28 апрель тонгида Тожикистоннинг 954 нафар фуқароси бўлган, улар орасида Россия олий таълим муассасаларидан ўқийдиган талабалар…
Батафсил...Россияда “Ўлмас полк” марши бекор қилинди
Mосквада 9-май куни “Ўлмас полк” марши ўтказилмайди. Тадбир онлайн тарзда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда акция ташкилотчиларига таяниб, «Диққат, Москва» телеграм-каналида хабар берилди. Россия Давлат думаси депутати Елена Цунаева маршни бекор қилиш қарорини “хавфсизлик сабаблари” билан изоҳлаган. Бошқа шаҳарлардаги «Ўлмас полк» маршлари ҳам бекор қилинган. Москва ва Россиянинг бошқа кўплаб вилоятларидаги “Ўлмас полк” марши кетма-кет иккинчи йил бекор қилинди. 2023 йилда…
Батафсил...АҚШ университетлари Фаластин тарафдорларининг намойишлари ичида қолди
АҚШ университетлари сўз эркинлиги билан хавфсизлик орасидаги нозик чегарани топишга уриниб, Ғазодаги урушга қарши норозилик акцияларига чиққан талабаларга чора кўрмоқда. Йел университети Душанба, 22 апрел куни Йел университети ҳудудида қарийб 45 намойишчи кампусга ноқонуний кириш ҳақидаги моддага асосан ушланди. Кейинроқ уларнинг барчаси судга келиш мажбурияти тушунтирилгач, қўйиб юборилгани айтилмоқда. Жума куни намойишчилар кампус ҳудудида чодирлар тикишган ва бутун дам олиш…
Батафсил...Марказий Осиё давлатлари «мустаҳкам диктатуралар» эканлигича қолмоқда – Freedom House
Марказий Европа ва Марказий Осиёда демократик кўрсаткичлар 20 йилдан бери фақатгина ёмонлашмоқда. Бу ҳақда Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг минтақадаги 29 давлатни қамраб олган “Ўтиш даври мамлакатлари – 2024” ҳисоботида айтилган. Россиянинг Украинага босқини, Тоғли Қорабоғдаги можаро ва сўнгги йиллардаги бошқа воқеалар минтақадаги геосиёсий ўзгаришларни тезлаштирди. «Минтақа мамлакатлари иккига бўлинди: либерал, демократик тузумга иҳлос қўйганлар ва бу тузумни қатъий…
Батафсил...Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон биргаликда Норин дарёсида ГЭС қуришга келишиб олди
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари охирги тилга олинган республика ҳудудида биргаликда Қамбарота гидро электр станцияси (ГЭС-1) ни қуришга келишиб олдилар. Иншоот Норин дарёси бўйида қурилади, дейилади Қозоғистоннинг очиқ норматив-ҳуқуқий актлар сайтида эълон қилинган ҳукуматлараро келишув лойиҳасида. Ҳужжатга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун томонлар Қирғизистоннинг 34 фоиздан, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳар бирининг улуши 33 фоиздан иборат бўлган акциядорлик жамиятини тузадилар. Шартнома асосчилари мустақил равишда белгиланади. Шу билан…
Батафсил...“Бирлик” етакчиси Абдураҳим Пўлатов АҚШда вафот этди
Ўзбекистондаги илк мухолифат ташкилоти бўлган “Бирлик” халқ ҳаракати асосчиларидан бири, кибернетик олим Абдураҳим Пўлатов 78 ёшида АҚШда вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди. 1998 йилдан буён Қўшма Штатларда муҳожиротда яшаб келган Пўлатов Каримов режимининг ашаддий танқидчиларидан бири бўлган. Абдураҳим Пўлатов 1945 йили Тошкент вилоятида туғилган. 1962 йилда…
Батафсил...